Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 387-банд
11-боб. Электр таъминоти ва автоматлаштириш
Жиҳозларнинг ишлаши ҳақидаги сигнализацияни («Уланган», «Авария») қуйидаги тизимлар учун назарда тутиш лозим:
ишлаб чиқариш, маъмурий-маиший ва жамоат биноларнинг табиий шамоллатиши бўлмаган хоналарининг вентиляцияси;
1 ва 2-синф хавфига эга зарарли моддалар ва портлаш хавфи бўлган аралашмани чиқариб юборувчи маҳаллий сўрмалар;
А ва Б тоифали хоналардаги жамоат сўрма вентиляцияси;
назорат қилинаётган параметрларнинг четга чиқиши аварияга олиб келиши мумкин бўлган, А ва Б тоифали омборлар хоналарининг сўрма вентиляцияси.
Табиий шамоллатишга эга бўлмаган хоналарга қўйиладиган талаблар ҳожатхоналар, чекиш хоналари, кийим алмаштириш хоналари ва бошқа ёрдамчи хоналарга нисбатан қўлланилмайди.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.