Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 390-банд
11-боб. Электр таъминоти ва автоматлаштириш
Ҳаво параметрларини созлаш ва назорат қилиш датчикларини, хизмат кўрсатилаётган хона ҳудудларидаги хусусиятли нуқталарда, улар қизиган ёки совиган юзалар ва берилаётган ҳаво оқимлари таъсир кўрсатмайдиган ерларда жойлаштириш лозим.
Датчикларни рециркуляцияли ҳаво қувурларида улардаги ҳаво параметрлари хонадаги ҳаво параметрларидан фарқ қилмаса ёки ўзгармас катталикка фарқ қилса, жойлаштиришга йўл қўйилади.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.