Иситиш, вентиляция ва кондициялаш лойиҳаларида қуйидаги техник ечимлар бўлиши лозим:
турар жой, жамоат, шунингдек корхоналарнинг маъмурий-маиший биноларининг хоналаридаги, хизмат кўрсатиш ҳудудларида йўл қўйилган (рухсат этилган чегаравий ёки оптимал иссиқлик ҳарорати) метеорологик шароитларни ва тоза ҳаво;
ҳар қандай вазифани бажариш учун мўлжалланган бинолардаги ишлаб чиқариш, амалиёт хонаси ва омборхоналарининг иш жойидаги йўл қўйилган (рухсат этилган чегаравий ёки оптимал иссиқлик ҳарорати ёки технологик шароитларга мувофиқ) метеорологик шароитлар ва тоза ҳаво;
ҚМҚ 2.01.08-18 га мувофиқ иситиш, вентиляция ва ҳавони кондициялаш тизимлари ҳамда жиҳозлари ишлашидан ҳосил бўлаётган шовқин ва тебранишларнинг нормаланган даражада авария вентиляцияси ва тутунга қарши ҳимоядан ташқари хоналарга ўрнатилган жиҳозлар ишлаётган ёки текширилаётган вақтда улар учун йўл қўйилган шовқин 110 dB дан, 125 dB дан ортиқ бўлмаган импульсли шовқин;
фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва мулкига бўлган хавфсизлик, қурилма, ашё ва энергиядан оқилона фойдаланиш, ишончлилик ва узоқ муддатга чидамли;
иситиш, вентиляция ва ҳавони кондициялаш тизимини монтаж қилиш, хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун қулай;
иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимларини портлашдан ва ёнғиндан ҳимоялаш;
ШНҚ 2.01.18-24 га мувофиқ иситиш, вентиляция ва ҳавони кондициялаш тизимининг иситиш қозонлари, вентиляторлар, кондиционерлар, совитиш қурилмалари ҳамда бошқа шу каби қурилмаларда энергия тежамкорлик кўрсаткичлари;
(4-банднинг саккизинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 17 июндаги 01/2-23-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 408, 03.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)
ҳар бири ўзининг алоҳида тизимлари ёки бошқариш шохобчалари билан бино ҳажмида ички ҳудудини вентиляция ва кондициялаш ҳамда иситиш тизимларига хизмат кўрсатиш;
иситиш, вентиляция ва кондициялаш тизимини ишлаб чиқаришни самарали ва жорий бошқариш, шунингдек об-ҳавони кузатувчиларни қўллаш;
ишлаб чиқариш жараёнларидан чиқиб кетувчи иссиқликдан, иккиламчи ва қайта тикланувчи захиралардан максимал фойдаланиш.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.