Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 52-банд
5-боб. Иситиш тизимлари · 2-§. Иситиш тизимлари
Иситиш тизимларини етказиб берувчи иссиқлик ташувчисининг ҳисобий ҳарорати 95 °C дан ошмайдиган сувли иссиқлик тармоқларига элеватор ўрнатмасдан улаш керак, Бунда қуйидагиларни қўллаш лозим:
иссиқлик энергиясини ва иссиқлик истеъмолини об-ҳавода ростлаш қурилмаларини тўлиқ ҳисобга олган ҳолда бинонинг ҳар бир иситиладиган зонасига ёки турар жойнинг ҳар бир квартирасига якка тартибда иссиқлик тармоғини улаш;
иситиш ускуналарига индивидуал терморегуляторлар ўрнатилган икки қувурли иситиш тизимлари;
сув ҳаракатининг йўл қўйиладиган максимал тезлигига эга бўлган иситиш қувурлари.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.