Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 85-банд
5-боб. Иситиш тизимлари · 3-§. Қувурларга талаблар
Сув, буғ ва конденсат қувурларининг нишаблиги 0,002 дан, буғ қувурларининг буғ ҳаракатига қарши нишаблиги эса 0,006 дан кам бўлмаслиги керак.
Тор шароитлар, шунингдек қувурлардан ўтаётган сувнинг тезлиги қуйидагича ўтказилишига йўл қўйилади:
пўлат қувурларда — 0,25 m/s ва ундан ортиқ;
мис ва полимердан тайёрланган қувурларда — 0,1 m/s ва ундан ортиқ бўлганда, ички иссиқлик билан таъминлаш ва иситиш тизимларининг тарқатувчи қувурлари нишабсиз.
Мазкур қувурларда таъмирлаш ишлари ўтказилаётган вақтда қувурларни тозалаш учун компрессорларни улаш имкониятини яратиш учун сув тўкувчи кранга қарама-қарши йўналишда юқорига йўналтирилган қўшимча штуцер ўрнатилиши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.