Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 20-илова, 3-банд
20-илова. Ёнғин вақтида чиқариб юбориладиган тутун сарфи
Хонадан чиқариб юбориладиган тутун сарфини G1, kg/h (эвакуация чиқишларидаги эшиклар муҳофазаси шартларидан), агар шамолнинг тезлиги йилнинг совуқ даврига қараганда, иссиқ даврида катта бўлса, совуқ (Б параметрлари) даври учун (5) формуладан аниқлаш ва йилнинг иссиқ даври учун текшириш лозим:
(5)Бунда, ΣAd — эвакуация чиқишларидаги эшикларининг эквивалент майдони (сарфга), m2;
ho — тутунли ҳудуднинг пастки чегарасидан эшик ўртасигача бўлган ҳисобий баландлик қуйидагича қабул қилинади m:
ho = 0,5 Нd + 0,2;
Нd — эвакуация чиқишларининг энг баланд эшикларининг баландлиги, m;
γin — ташқи ҳавонинг солиштирма оғирлиги, N/m3;
γ — ушбу ШНҚнинг 332-бандига мувофиқ қабул қилинадиган тутуннинг солиштирма оғирлиги;
ρin — ташқи ҳавонинг зичлиги, kg/m3;
V — шамол тезлиги, m/s; V ≤ 1,0 m/s бўлганда, V = 1 m/s; V > 1,0 m/s бўлганда ШНҚ 2.01.01-22 (Б параметрлари) га мувофиқ, бироқ 5 m/s дан ошмаслиги лозим.
Қурилиши тугалланган ҳудудларда шамол тезлигини 5 m/s дан кўп бўлмаган ҳолда қабул қилишга йўл қўйилади.
Эшикларнинг эквивалент майдони Ad қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
(6)бу ерда:
А1 — ташқарига очиладиган, бир қаватли эшикларнинг йиғинди майдони;
А2 — хонадан чиқиш учун биринчи эшикларнинг йиғинди майдони, бунда йиғинди майдони ΣA′2, m2, бўлган иккинчи эшикларни ташқарига очиш лозим (масалан, тамбур (пешайвон) эшиклари);
А3 — хонадан чиқиш учун биринчи эшикларнинг йиғинди майдони, бунда йиғинди майдони ΣA′3 и ΣA′′3, бўлмаган иккинчи ва учинчи эшикларни ташқарига очиш керак;
К1, К2 — кетма-кет жойлашган эшиклар эквивалент майдонини аниқлаш учун коэффициентлар, улар қуйидаги формулалар билан аниқланади:
(7)
(8)Бу ерда:
(9)K3 — одамларни хонадан эвакуация қилиш вақтида эшикларни очишнинг нисбий давомийлик коэффициенти қуйидаги формулалардан аниқланади: бир қаватли эшиклар учун:
(10)икки қаватли эшиклар учун ёки тамбур-шлюзлар орқали чиқишда
(11)бу ерда:
N — ҳар бир эшик орқали хонадан чиқадиган кишиларнинг ўртача сони;
K3 ни қуйидагича қабул қилиш лозим: хонада битта эшик бўлса — камида 0,8; иккита эшик бўлса — 0,7; учта эшик бўлса — 0,6; тўртта эшик бўлса — 0,5 ҳамда бешта ва ундан ортиқ эшиклар бўлганда — 0,4.
Хонадан эвакуация чиқишлари эшикларининг эквивалент майдони ΣAd жой учун шамолнинг ҳисобий тезлиги билан аниқланади:
а) 1 m/s кам — барча чиқишлар учун умумий;
б) 1 m/s дан ортиқ — фасад томонидан эшикдан чиқиш учун алоҳида (энг катта эквивалент майдон, худди шамолга қараган фасадга чиқишлар майдонидек қурилади) ва бошқа барча чиқишлар учун умумий.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.