Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 8-илова, 1-банд
8-илова. Хоналарнинг тўсиқ конструкциялари орқали сизиб ўтувчи ташқи ҳавони иситишга иссиқлик сарфи
Сизиб ўтувчи ҳавони иситишга иссиқлик сарфини(Qi, W,) қуйидаги формула орқали аниқлаш лозим:
(1)бунда:
Gi ушбу илованинг 3-бандига мувофиқ аниқланадиган, хонанинг тўсиқ конструкциялари орқали сизиб ўтувчи ҳавонинг сарфи, kg/h;
с — 1 kJ/(kg °С) га тенг, ҳавонинг солиштирма иссиқлик сиғими;
tp, ti — йилнинг совуқ даврида (Б параметрлар) ташқи ҳавонинг ва тегишлича хонадаги (ўртача, хонанинг баландлиги 4 m дан ортиқ бўлишига боғлиқ ҳолда унинг ошишини ҳисобга олиш) ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °С;
k — конструкциялардаги муқобил иссиқлик оқимининг таъсирини ҳисобга олувчи уч табақали ойна ва девор панелларининг бирикиш жойлари учун 0,7 га, ажратувчи бирикиш жойлари бўлган ойна ва балкон эшиклари учун — 0,8 га ва очиқ ўймалари ва жуфтланган табақалари бўлган балкон, эшиклари ва ойналари, бир қаватли ойналар учун — 1,0 га тенг бўлган коэффициент.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.