Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.02-24
ШНҚ 2.07.02-24, 140-банд
5-боб. Бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришга қўйиладиган талаблар · 6-§. Санитария-гигиена хоналарига қўйиладиган талаблар
Жамоат ҳожатхоналари ҳамда жамоат биноларининг санитария-гигиена хоналарида ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар учун махсус жиҳозланган кабиналар ва санитар мосламалар билан таъминланиши лозим.
Унга кўра, 1 дона махсус унитаз, 0,4 m дан ортиқ бўлмаган баландликда ҳар икки томонида вертикал таянч тутқичларга эга бўлган 1 дона махсус писсуар, баландлиги полдан 0,8 m, пастки қисмининг баландлиги эса 0,6 m баландликда бўлган (ногиронлиги бўлган шахснинг тиззалари жойлашишига имкон берадиган) 1 дона махсус бет-қўл ювиш анжомлари (умывальник) билан жиҳозланган бўлиши керак.
Chizma
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.06.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.