Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.02-24

ШНҚ 2.07.02-24, 161-банд

6-боб. Тиббий-ижтимоий муассасалар биноларига қўйиладиган талаблар

161

Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари, «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлари, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари, кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторийлар (бундан буён матнда тиббий-ижтимоий муассаса деб юритилади) ҳудудлари ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, лойиҳалаштириш топшириғига кўра қуйидаги зоналарга ажратилган ҳолда лойиҳаланишига йўл қўйилади:

маълумот тахтачалари жойлаштирилган, кўкаламзорлаштирилган кириш зонаси;

дам олиш ва сайр қилиш зонаси (ёритиш ва ободонлаштириш элементлари билан);

жисмоний тарбия ва спорт иншоотлари жойлашган рекреация зонаси;

боғ-томорқа зонаси (ҳаваскорлик машғулотлари ва меҳнат терапияси учун);

хўжалик ва техник иншоотлар, ташқи ҳожатхоналар ва чиқинди контейнерлари жойлашган хўжалик зонаси.

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.06.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.