Normativ hujjatlar ШНҚ 2.07.02-24
ШНҚ 2.07.02-24, 35-банд
4-боб. Шаҳарсозлик талаблари · 2-§. Зиналар ва пандусларга қўйиладиган талаблар
Зиналарга махсус контраст бўёқлар қўлланилиши, шунингдек зина поғоналари кечки вақт ёритилишига йўл қўйилади.
Зиналарнинг очиқ томонлари 0,15 — 0,20 m баландликда бортларга ва 0,7-0,9 m баландликда тутқичларга (мактабгача ёшдаги болалар учун 0,5 m баландликда) эга бўлиши керак.
Тутқичнинг узунлиги зина маршига нисбатан 0,3 m узунроқ бўлиши, улар ҳар қандай шикастланиш хавфини камайтириш мақсадида тўғри тўртбурчак ёки думалоқ шаклда (0,05-0,04 m диаметрда) ўрнатилиши лозим.
Эни 2,5 m дан кенг бўлган зиналар узунасига тутқичлар билан бўлиниши зарур.
Chizma
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.06.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.