Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 127-банд
6-боб. Қария ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйларига қўйиладиган талаблар
Интернат уйларнинг ҳажмий-тарҳий ечимларини ШНҚ 2.01.02-04 бўйича эвакуация йўлларига бўлган талабларни ҳамда қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш лозим:
эвакуация йўлларида айланадиган эшиклар ва турникетлар, айланма (винтовая) зинапоялар бўлмаслиги;
эвакуация йўлларидаги эшиклар остонасиз бўлиши ҳамда полларида баланд-пастликлар бўлмаслиги;
остоналар бўлиши зарур бўлган ҳолда уларнинг баландлиги ва сатҳлар фарқи 0,014 m дан ошмаслиги;
зинапоялар ва пандусларнинг икки томони бўйлаб, шунингдек сатҳларда фарқ бўлган жойларда ШНҚ 2.07.02-24 бўйича тутқичли тўсиқлар ўрнатилиши.
(127-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 22.04.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.