Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 148-банд
8-боб. Биноларнинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш · 2-§. Ёнғин хавфсизлиги
Турар жой объектларини лойиҳалашда ушбу ШНҚ ва ШНҚ 2.01.02-04 талабларини, шунингдек функционал ёнғин хавфи бўйича биноларнинг қуйидаги таснифларини ҳисобга олиш керак:
Ф1.1 — ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйлар;
Ф1.2 — ётоқхоналар;
Ф1.3 — кўп квартирали уйлар, шунингдек қариялар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган кўп квартирали уйлар;
Ф1.4 — бир квартирали уйлар.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 22.04.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.