Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 158-банд
8-боб. Биноларнинг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлаш · 2-§. Ёнғин хавфсизлиги
Оловбардошлик даражаси I, II ва III бўлган бинолар устига ушбу ШНҚнинг 4-жадвалида белгиланган бинонинг баландлигидан қатъи назар, R 45 дан кам бўлмаган оловбардошлик чегарасига ва КО ёнғин хавфи синфига эга юк кўтарувчи элементлари бўлган битта мансарда қаватини қуришга йўл қўйилади.
Ушбу қаватнинг ташқи деворлари, устига қурилаётган қуйи қават конструкцияларига қўйиладиган талабларга мос келиши лозим.
| Бинонинг ўтга чидамлилик даражаси | Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик синфи | Бинонинг йўл қўйилган энг катта баландлиги, m | Қаватнинг ёнғин бўлмаси (оцеки)нинг йўл қўйилган энг катта юзаси, m² |
|---|---|---|---|
| I, II | CО | 50 | 2500 |
| II | СI | 28 | 2200 |
| III | CO CI | 22 16 | 1800 1600 |
| IV | CO | 5 3 | 1000 1400 |
| CI | 5 3 | 800 1200 | |
| C2 | 5 3 | 500 900 | |
| V | нормаланмайди | 5 3 | 500 800 |
Изоҳлар:
1. Бинога бириктириб қурилган иситилмайдиган қисмининг оловга бардошлилик даражаси, бинонинг иситиладиган қисмининг оловбардошлик даражаси бўйича қабул қилиниши лозим.
2. Шамолнинг ойлик ўртача тезлиги 4 m/s ва ундан юқори ҳудудларда, жадвал кўрсаткичлари 0,7 коэффициент билан қабул қилинади.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 22.04.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.