Турар жой объектларини лойиҳалашда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бино олдидаги ҳудудда ҳамда бинога кириш гуруҳининг хоналари, эшик олди майдончаси, вестибюль, зинапояга олиб борувчи йўлак, лифтга кириш майдончасида эркин ҳаракатланишлари учун ШНҚ 2.07.02-24га мувофиқ шарт-шароитлар таъминланиши лозим.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 21 январдаги 01/2-2-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 384, 31.01.2026 й.) таҳририда)
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 22.04.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.