Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 1-илова, 11-банд
1-илова. Кўп квартирали уйлар квартираларининг, ётоқхоналар ва интернат уйларнинг умумий ва яшаш майдонлари, хоналар майдони, объектнинг қурилиш ҳажми, майдони ва қаватларини ҳисоблаш
Турар жой объектининг қаватлар сонини белгилаётганда ер устидаги қаватларнинг барчаси (техник қават, мансарда қавати, ярим ертўла (цоколь) қавати), агар ёпмасининг усти ернинг текисланган сатҳидан 2 m дан баландроқ бўлса, ҳисобга киритилиши керак.
Турар жой объекти остидаги ертўла (подполье) баландлигидан қатъи назар ҳамда баландлиги 1,8 m дан кам бўлган қаватлар аро ҳар қандай бўшлиқ қаватлар сонига киритилмаслиги зарур.
Турар жой объектининг турли қисмларида қаватлар сони турлича бўлганда, шунингдек бино нишаб жойда жойлашиши ҳисобига қаватлар сони кўпайса, қаватлар сони бинонинг ҳар бир қисми учун алоҳида ҳисобланиши зарур.
Юқори қават устида жойлашган техник қават турар жой объектининг қаватлари сонини белгилаётганда ва лифтлар сонини ҳисоблашда ҳисобга олинмайди.
Chizma
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 22.04.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.