Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.01-24
ШНҚ 2.08.01-24, 1-илова, 9-банд
1-илова. Кўп квартирали уйлар квартираларининг, ётоқхоналар ва интернат уйларнинг умумий ва яшаш майдонлари, хоналар майдони, объектнинг қурилиш ҳажми, майдони ва қаватларини ҳисоблаш
Кўп квартирали уйнинг қурилиш ҳажми ±0,00 белгидан юқори қисм (ер устки қисми) ва бу белгидан қуйи қисм (ер остки қисми) ҳажмлари йиғиндиси деб ҳисобланиши лозим.
Турар жой объектининг ер усти ва ер ости қисмларининг қурилиш ҳажми, шу қисмларнинг ҳар биридаги пол сатҳидан бошлаб, чегараловчи юзалар, шунингдек тўсиқ конструкциялар, ойнаванд томлар чегарасида аниқланиши, бунда архитектуравий ва конструктив элементларнинг туртиб чиқиб турган қисмлари, техник ертўла (подполье) даги каналлар, терраса, балкон, колоннали ёпиқ галерея (портик), таянч (устун)лар устида жойлашган бино тагидаги ўтиш жойлари ва бўш майдонлар ҳажми ҳисобга олинмаслиги керак (соф ўлчовда).
Турар жой объектининг қурилиш ҳажмига иситилмайдиган верандалар, совуқ чордоқ, техник қават ва ертўлалар киритилиши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 22.04.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.