Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 126-банд
3-боб. Умумий қоидалар · 4-§. Хоналарни ёритиш, қуёш нурларини тушириш ва улардан ҳимоялаш, шамоллатишга қўйиладиган талаблар
126
| Мўлжалланганлиги бўйича ёритиш тури | Хоналар, жойлар |
|---|---|
| Ишчи | Одамларнинг ишлаши ва юриши учун, бино ва жойларнинг барча хоналари учун ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракати учун |
| Авария хавфсизлиги | Ишчи ёритиш ўчиб қолиши авария ҳолатини юзага келтирадиган ёки инсонларга зиён етказадиган хоналар учун, шунингдек, диспетчер хоналари, алоқа узеллари, киноаппаратлар, электр шчити, тиббиёт пунктлари, доимий қўриқлаш постлари, навбатчиларнинг постлари, 300 ва ундан ортиқ кийимлар турадиган кийим-кечак алмаштириш хоналари, дўконларнинг савдо заллари, меҳмонхоналарнинг даҳлизлари, ресторан ва кафеларнинг заллари, лифтларнинг мошина бўлимлари, тез ёрдам кўрсатиш кабинетларида, реанимация хоналарида, даволаш муассасаларининг қабул қилиш пунктларида, касалхоналарнинг туғдириш бўлимларида, қайта боғлаш (перевязка) хоналарида, муолажа хоналарида, тезкор текширув лабораторияларида, тиббиёт ҳамшираси навбатчилик пунктларида, оператив қисм хоналарида, тез ёрдам станцияларининг дорихона ва ёрдамга жўнаб кетишда бирга олиб юриладиган қутилар сақлаш хоналарида. Насослар хоналарида, иссиқлик бериш пунктларида ёки хоналарнинг электр қабул қилгичлари электр таъминоти ишончлилиги бўйича I тоифага кирадиган хоналарда. |
| Авария эвакуацияси | Кесиб ўтиладиган хоналарда, ички йўлакларда, холларда, фойе ва даҳлизларда, 50 нафардан ортиқ одамларни эвакуация қилиш учун хизмат қиладиган зинапояларда, болалар мактабгача муассасаларида эса болалар сонидан қатъи назар, зинапояларда; бир пайтда 100 дан ортиқ одамлар бўладиган хоналарда (аудиторияларда, овқатланиш залларида, конференц-залларда); майдони 90 m² ва ундан кўп савдо залларида ва улардан чиқиш йўлакларида, савдо корхоналарининг транспорт туннелларида, эвакуация пайтида у хоналардан чиқишда лат ейиш хавфи бор хоналарда (овқат пишириш хоналарида, овқат улашиш ва бошқа жамоат овқатланиши ишлаб чиқариш хоналарида, кир ювиш, таъмирлаш устахоналарида, бассейнлар залларида. |
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 30.10.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.