Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 364-банд
5-боб. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар · 6-§. Спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар
Лойиҳада спорт ядроси ва ёрдамчи хоналар гуруҳлари орасида ўзаро боғланиши лозим.
I гуруҳ хоналари барча хоналар билан эркин боғланган бўлиши керак.
II гуруҳ хоналари томошабинларнинг трибунага ҳаракатланиш йўллари ва спортчиларнинг спорт ядросига чиқиш йўлларини ажратишда томошабинлар учун уларнинг ўтириш жойлари билан бевосита боғланган бўлиши зарур.
III ва IV гуруҳларнинг хоналари спорт ядросига бирикиши ва бу хоналар ўзаро боғланган бўлиши керак.
V гуруҳ хоналари режалаштиришга боғлиқ ҳолда эркин жойлашиши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 30.10.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.