Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 367-банд
5-боб. Жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар · 6-§. Спорт иншоотларига қўйиладиган талаблар
Икки, уч ва тўрт томонлама (ҳалқасимон шаклдаги) трибуналар остига биринчи қаватга спорт ядросида қиш ва ёзда шуғулланувчилар учун ёрдамчи хоналарни бир томонлама жойлаштириш, 1-қаватдаги қолган юзадан эса спорт ядросига яқин жойлашган очиқ майдончалар учун ёрдамчи хоналар, маъмурий хоналар, махсус асос қурилишини талаб этувчи заллар учун фойдаланиш лозим.
2- ва 3-қаватларга томошабинлар учун хоналар ва галереяларни, ёрдамчи хоналар билан бирга спорт залларини ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш хоналарини жойлаштириш керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 30.10.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.