Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 599-банд
6-боб. Маданият объектларига қўйиладиган талаблар · 5-§. Маданият ва бўш вақтни ўтказиш марказлари, тўгараклар ва студия хоналарига қўйиладиган талаблар
Дам олиш, кўнгил очиш ҳамда клуб-тўгарак ва студия машғулотларига, шунингдек ахборот беришга мўлжалланган хоналарнинг майдонлари бир нафар фойдаланувчига (шуғулланувчига) тўғри келадиган юзани ҳисобга олган ҳолда қуйидагича белгиланиши лозим:
стол атрофида 1 нафар кишига — 3 m²;
компьютери олдида 1 кишига — 4 — 6 m²;
ҳайкалтарошлик, мусиқа ва хореография синфларида ҳамда аэробика билан шуғулланувчи бир нафар кишига — 5-6 m²;
машғулотларнинг айрим турлари учун — 7-8 m²;
машғулотлар учун студиялар — 9 — 12 m²;
педагог иштирокидаги машғулотлар учун — 12 — 15 m²;
иккита роялда машғулотлар ўтказиш учун камида 18 m²;
10 — 15 кишига мўлжалланган меҳмон ва тўгарак хоналари камида 30 m²;
оркестр, рақс, хореография машғулотлари хоналари 50 — 60 m² ва ундан катта юзага эга бўлиши керак.
Chizma
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 30.10.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.