Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 728-банд
9-боб. Маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Ҳаммом ва сауна биноларига қўйиладиган талаблар
Ҳўл режимда эксплуатация қилинадиган хоналарни бошқа режимда ишлайдиган хоналар устига жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Тўсиб турувчи конструкцияларни намликдан ишончли изоляция қилиш таъминланган бўлиши керак.
Нам ва ҳўл режимда ишлайдиган хоналарда пол сатҳидан дераза ўринларининг пастки қисмигача бўлган баландлик 1,2 m дан кам бўлмаслиги лозим.
«Ҳўл» (нам) жараёнлар кечадиган хоналарнинг поллари ва пардози сув таъсирига чидамли, намланмайдиган ва биомустаҳкам материаллардан қурилган бўлиши зарур.
Chizma
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 30.10.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.