Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 805-банд
13-боб. Муҳандислик жиҳозларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Иссиқлик таъминоти, иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизимларига қўйиладиган талаблар
Ҳавонинг талаб этиладиган зичлашиши (сийраклашиши) бўйича ички йўлаклар (коридорлар) ёки қўшни хоналарга нисбатан жамоат биноларининг хоналари қуйидаги типларга бўлиб лойиҳаланиши лозим:
Р1 — ҳар бир эшик орқали қўшни хоналардан 50 m³/h ҳажмда ҳаво киришини таъминловчи ҳаво сийраклашиши талаб этилади (хавфлилик синфи 3 ва 4 бўлган зарарли моддалар ажралиб чиқадиган хоналар, кам ҳид чиқарувчи нам режимли хоналар);
Р2 — ҳар бир эшик орқали қўшни хоналардан камида 100 m³/h ҳажмда ҳаво киришини таъминлайдиган ҳаво сийраклашиши талаб этилади (хавфлилик синфи 1 ва 2 бўлган зарарли моддалар ажралиб чиқадиган хоналар ёки ёқимсиз ҳид ажралиб чиқиши яққол сезиладиган хоналар);
П1 — ҳар бир эшик орқали қўшни хоналарга 50 m³/h ҳажмда ҳаво чиқарилишини таъминлайдиган махсус қурилмалар ёрдамида ҳосил қилинадиган ҳаво босими (подпор) талаб этилади (тортиладиган ҳавони ўзи орқали қўшни хоналарга ўтказадиган хоналар, бошқа хоналардан ҳаво киришига йўл қўйилмайдиган хоналар, шамол кўп эсадиган ҳудудларда ҳавоси кондиционерланувчи хоналар);
П2 — ҳар бир эшик орқали қўшни хоналарга камида 100 m³/h ҳажмда ҳаво чиқарилишини таъминлайдиган ҳаво тортилиши (зичлашиши) талаб этилади (жуда тоза хоналар);
Б — қўшни хоналар билан тенг босим таъминланишини талаб этади (зарарли моддалар ажралиб чиқувчи хоналар, уларга қайта ишланмаган ҳаво киритилишига йўл қўйилмайди);
Д — хонага тортиладиган ҳаво берилишида катта бўлмаган ҳаво сўрилишига (қўшни хонага ҳаво чиқарилишига) ёки ҳар бир эшик орқали кўпи билан 50 m³/h ҳажмида ҳаво оқиб ўтиши билан ҳаво сийраклашишига йўл қўйиладиган (агар ушбу хонадан чиқариладиган ҳаво киритиладиган ҳаводан кўпроқ бўлса).
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 30.10.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.