Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 859-банд
13-боб. Муҳандислик жиҳозларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Иссиқлик таъминоти, иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизимларига қўйиладиган талаблар
Маиший хизмат кўрсатувчи муассасаларнинг ишлаб чиқариш хоналари, ателье, кир ювиш (ўз-ўзига хизмат кўрсатувчи кир ювиш корхоналари бундан мустасно), кимёвий тозалаш, пойабзал ва кийим, шунингдек маиший техника таъмирлаш устахоналари ҳамда бошқа ишлаб чиқиш корхоналарида ҳавонинг ҳисобий ҳарорати ва ҳавони алмаштириш карралигини ушбу ШНҚнинг 9-иловасидаги 27-жадвалга мувофиқ белгилаш керак.
| Хоналар | Кўрсаткичлар | Барча иқлимий ҳудудларда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °С | 1 h да ҳавони алмаштириш карралиги, камида | Хоналар тури |
|---|---|---|---|---|
| Буюртмаларни қабул қилиш ва қайтариш, маданий-маиший вазифаларни бажарувчи предметлар ижараси, фотография, заргарлик ва гравировка ишлари, овоз ёзиш студиялари хоналари | Н | 18 | ёнма-ён жойлашган хоналарнинг ҳаво мувозанати бўйича, бироқ камида 2 марта | Д |
| Кийимлар, бош кийимларни тикиш ва таъмирлаш, пойабзал тайёрлаш ва таъмирлаш, чарм галантереяси хоналари, металл ва пластмасса буюмлар, электр приборлар, соат, оптика, мусиқа асбобларини таъмирлаш хоналари, муқова-жилдлаш ишлари хоналари | Н | 18 | ҳисоблаш асосида, бироқ камида 3 марта | Р1 |
| Радиоаппаратура ва телевизор таъмирлаш хоналари | Н | 18 | ҳисоблаш асосида, бироқ камида 5 марта | Р1 |
| Материалларга ишлов бериш хоналари | Н | 18 | ҳисоблаш асосида, бироқ камида 10 марта | Р1 |
| Кимёвий тозалаш | Н | 18 | ҳисоблаш асосида | Р1 |
| Кир чойшабларни қабул қилиш, сақлаш хоналари | Н | 16 | 5 | Р1 |
| Чойшабларни ювиш хоналари | Н | 16 | ҳисоблаш асосида, бироқ камида 13 марта | |
| Қуритиш ва дазмоллаш хоналари | Н | 16 | ҳисоблаш асосида, бироқ 6 марта | Р2 |
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 30.10.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.