Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.02-23
ШНҚ 2.08.02-23, 26-илова, 2-банд
26-илова. Маданий-томоша муассасалари, кутубхоналар, архивлар ва спорт иншоотлари биноларининг ички ёнғинга қарши сув қувурўтказгичларига қўйиладиган талаблар
Театр биносининг ҳудудида алоҳида корпусга жойлаштирилган ишлаб чиқариш хоналари ва резерв омборларида, хўжалик-ишлаб чиқариш хоналари ва театр биносини жойлаштиришда ички ёнғинни ўчириш жўмраклари ва спринкерли қурилмалар ушбу илованинг 4 ва 11-бандлари талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
Ишлаб чиқариш хоналари ва резерв омборларини театр биноси ҳудудидан ташқаридаги корпусга жойлаштиришда спринклер қурилмалар ушбу илованинг 11-бандига мувофиқ лойиҳаланиши, ёнғинни ўчириш жўмракларининг сув сарфи ҚМҚ 2.04.01-98 талабларига мувофиқ белгиланиши лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 30.10.2025. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.