Мазкур ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:
маъмурий бино – республика ижро этувчи ҳокимият (вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар), маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш суд, прокуратура органлари, лойиҳа-конструкторлик ва илмий муассасаларнинг бинолари;
тамбур-шлюз – бинони ёнувчи газлардан, буғлардан, чанглардан ва бошқа хавфли омиллардан ҳимоя қилувчи, унинг кириш қисмида, зина катаги ёки бошқа хоналарга киришдаги икки эшик орасидаги жой;
техник хоналар – бинонинг мухандислик жиҳозларига хизмат кўрсатувчи (электр шчит, лифтлар, иссиқлик пункти, насос хонаси) хоналар.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.