Маъмурий бино хоналарини цоколь ва ертўла қаватларида жойлаштириш ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ бўлиши керак.
Ертўла қаватларида жойлаштириладиган қуйидаги хоналарни ШНҚ 2.08.02-23га мувофиқ табиий ёритишсиз лойиҳалашга йўл қўйилади:
вестибюлларни (бевосита ташқарига чиқиш мавжуд бўлганда);
конференц-заллар, гардероб хоналари, санитар тугунларини,
жисмоний соғломлаштириш машғулотлари учун хоналарни;
овқатланиш хоналари, буфетлар, ошхоналарни;
макет тайёрловчи устахоналар, ускуналарни таъмирлаш, технологик шароитлари бўйича айрим лаборатория хоналари ва омборхоналар (ёнувчи суюқликлар ва енгил аланга олувчи модда сақланувчилардан ташқари);
техник хоналарни.
Табиий ёритишсиз лойиҳалаштирилган хоналарни иккинчи ёруғлик билан ёритишга йўл қўйилади.
Ҳавони кондициялаштириш тизими билан жиҳозланган хоналар деразаларини, ёруғлик ўтказувчи қопламали ички ҳовли томонига йўналтиришга йўл қўйилади.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.