Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.04-22
ШНҚ 2.08.04-22, 41-банд
3-боб. Маъмурий биноларнинг хоналарига қўйиладиган талаблар · 2-§. Республика ижро этувчи ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хоналарига қўйиладиган талаблар
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари) хоналарининг ўлчами ва таркиби мазкур ШНҚнинг 5-жадвалига мувофиқ лойиҳаланиши керак.
Ушбу ШНҚнинг 42-бандида келтирилган маъмурий биноларнинг биринчи хамда юқори қаватлари, том қисмида умумий овқатланиш, савдо ва сервис объектларини лойиҳалашга йўл қўйилади.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида депутатлар хонаси 12 – 18 m2 қилиб лойиҳаланиши, бунда 150 – 200 ходимли биноларда касаба уюшмаси ва жамоат ташкилотлари хоналарини майдони 16 – 18 m2, 200 – 300 ходимлар фаолият юритадиган биноларда 24 – 30 m2 бўлишига йўл қўйилади.
| Т/р | Лавозим номлари | Майдони (м2)** |
|---|---|---|
| 1. | Хоким | 30–35 |
| 2. | Хокимнинг биринчи ўринбосари | 15–25 |
| 3. | Хоким ўринбосари ва унга тенглаштирилган лавозимлар | 10–15 |
| 4. | Бошқарув ходимлари | 6 |
| 5. | Техник ходимлар* | 4 |
| 6. | Конференц-зал (эстрада билан) | 80–280 |
| 7. | Конференц-залда ёрдамчи хоналар (видеопроекция, товуш аппарати, инвентар, президиум хонаси) | 12–24 |
| 8. | Кенгаш зали | 60–80 |
| 9. | Келувчиларни қабул қилиш ва улар билан музокаралар олиб бориш хонаси | 20–40 |
| 10. | Келувчиларни кутиш холл-хонаси | 30–50 |
| 11. | Жамоат ташкилотлари хонаси | 18–30 |
| 12. | Архив | 18 |
| 13. | Кутубхона маънавий-маърифий хона | 24–40 |
| 14. | Буфет-ошхона | 30–250 |
| 15. | Санитар тугунлар | 12–60 |
| 16. | Хизмат кўрсатиш ходимларининг хонаси | 8 |
| 17. | Омборлар | 10–14 |
| 18. | Йиғиштириш инвентарлари хонаси | 6 |
| Изоҳ: Ҳокимият хоналарининг таркиби ва майдони лойиҳалаштириш топшириғи бўйича ўрнатилади. | ||
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.