Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.04-22
ШНҚ 2.08.04-22, 70-банд
3-боб. Маъмурий биноларнинг хоналарига қўйиладиган талаблар · 3-§. Ишчи ва ахборот-техник вазифасига оид хоналар
Бир йилда 30 мингдан ортиқ ҳужжат алмашинадиган ташкилотларда 12 m2 дан кам бўлмаган экспедиция хонаси бўлиши лозим.
Ташриф буюрувчилар билан суҳбатлашиш ва жамоат ташкилотлари учун хоналарнинг майдони 15 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.
Бир вақтнинг ўзида 3-5 нафар ташриф буюрувчиларни қабул қилиш учун хоналар майдони 16–18 m2, 7–10 ташриф буюрувчига эса 25–30 m2 инобатга олиб лойиҳаланиши керак.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.