Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.06-23
ШНҚ 2.08.06-23, 138-банд
6-боб. Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига қўйиладиган талаблар · 3-§. Ҳажмий-режавий ечимлар ва асосий хоналар
Ихтисослашган мактаб-интернат ўқувчилари учун санитария узеллари 11-жадвалга мувофиқ бўлиши керак.
Унитазлар эшиги ташқарига очиладиган кабиналарда жойлаштирилиши лозим. Кабиналар орасидаги пардеворлар баландлиги камида 1,75 m (полдан) бўлиши ва 0,2 m баландликда полгача етмаслиги керак.
Кабиналар ўлчами 0,8х1,0 m бўлиши лозим.
Бошланғич таълим ўқувчилари учун ҳожатхоналар очиқ кабиналарда инобатга олиниши керак.
Таянч-ҳаракат тизимида нуқсонлари бўлган болалар учун ҳожатхоналар, ювиниш хоналари, душхоналар ШНҚ 2.07.02-24 га мувофиқ лойиҳаланиши ва махсус тутқичларга эга ускуна инобатга олинган бўлиши лозим.
(138-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)
| Хоналар | Ўлчов бирлиги | Майдон, m2 | Анжомлар сони |
|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 |
| Умумий ўрта таълим ташкилотларининг ўқув корпусида | |||
| Ҳожатхоналар ва ювиниш хоналари: | |||
| қизлар учун | 1 та ўқувчи | 0,1 | 1 та унитаз 15 тага 1 та қўлювгич 20 тага 1 та биде 40 — 50 тага |
| ўғил болалар учун | 1 та ўқувчи | 0,1 | 1 та унитаз 20 тага 1 писсуар 20 тага 1 умивальник 20 — 25 тага |
| Ходимлар учун ҳожатхоналар (индивидуал) | 1 каб. | 3,0 | 1 та унитаз 1 та умивальник |
| Шахсий гигиена кабинаси (ходимлар учун) | 1 каб. | 3,5 | 1 та унитаз, 1 та биде, 1 та умивальник |
| Ҳожатхоналар ва душхоналар спортзалларнинг кийиниш хоналаридаги ўғил болалар ва қизлар учун ҳар бир кийиниш хонасида | 1 та унитаз 1 та умивальник 1 та оёқ ваннаси 2 та душ сеткаси | ||
| Турар жой блоклари таркибида | |||
| Ҳожатхоналар ва ювиниш хоналари: | |||
| қизлар учун | 1 ўқувчи | 0,4 | 1 та унитаз 8 тага 1 та умивальник 6 тага 1 оёқ ваннаси 8 — 10 тага |
| ўғил болалар учун | 1 ўқувчи | 0,4 | 1 та унитаз 10 тага 1 та писсуар 10 тага 1 умивальник 6 — 8 тага 1 та оёқ ваннаси 10 тага |
| Санитария узелида шахсий гигиена кабинаси Душхоналар Кийимлар учун илгакли кийиниш хоналари | 1 каб. 1 каб. | 3,0 1,6 | 1 та унитаз, 1 та биде 1 та умивальник 1 та душ сеткаси 10 — 12 кишига 2 та ўрин 1 та сеткага |
| Ходимлар учун санитария узели | ўрин | 3,0 — 4,0 | 1 унитаз, 1 умивальник, 1 душ |
| Ванна хона | 12,0 — 14,0 | 1 ванна, 1 душ | |
Изоҳлар:
1. Санитария узеллари ва душхоналар ўғил болалар ва қизлар учун иккита бўлимлар билан кўзда тутилади. Кўзи ожиз, таянч-ҳаракат тизимида бузилиш бўлган болалар учун интернатларда санитария узелларида лотокли писсуарлар, унитазлар олдида ва душхоналарда тутқичлар (полдан 55 — 60 sm баландликда) кўзда тутилади.
2. Ўқитувчилар учун санитария узеллари ўқувчилар санитария узелларидан алоҳида кўзда тутилиши лозим. Аёллар санитария узелида шахсий гигиена кабинасини (3 m2) кўзда тутиш лозим.
BIMFAB eslatmasi: «Санитария узелида шахсий гигиена кабинаси», «Душхоналар» va «Кийимлар учун илгакли кийиниш хоналари» manbada bitta katakda, o‘lchov birligi, maydon va anjomlar esa umumiy kataklarda berilgan — qaysi qiymat qaysi xonaga tegishli ekanini taxmin qilmaslik uchun manbadagidek keltirildi.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.