Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.06-23
ШНҚ 2.08.06-23, 32-банд
4-боб. Мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган талаблар · 1-§. Умумий қоидалар
Мактабгача таълим ташкилотларида ёш гуруҳлари сони улар қурилаётган ҳудуднинг демографик маълумотларини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳалаш топшириғи бўйича белгиланиши лозим.
Мактабгача таълим ташкилотлари мажмуаларида овқатланиш блоки, кир ювиш, маиший хизмат, жисмоний тарбия ва мусиқа машғулотлари учун хоналарни марказлаштириш асосида лойиҳалаш керак.
Асосий блок билан иситилган ўтиш жойи орқали уланган алоҳида овқатланиш блоки ва кир ювиш хонасини ҳисобга олишга йўл қуйилади.
Мактабгача таълим ташкилотлари мажмуасининг сиғими ва таркиби лойиҳалаш топшириғига асосан белгиланиши керак.
Барча гуруҳ ячейкаси хоналарини бир қаватда жойлаштириш лозим.
Мактабгача таълим ташкилотларини лойиҳалашда мазкур ШНҚ билан бир қаторда СанҚваН 0355-18 талабларини ҳисобга олиш керак.
Мактабгача таълим ташкилоти гуруҳлари ячейкаларининг хоналари ушбу ШНҚнинг 3-жадвали кўрсаткичларига мос ҳолда лойиҳалаш лозим (юқорида кўрсатилган гуруҳлар ҳисобий тўлдирилишини ҳисобга олган ҳолда).
| Хоналарнинг номланиши | 1 болага хоналар майдони, m2 |
|---|---|
| Пойабзални алмаштириш хонаси шкафлари билан (ҳар бир гуруҳ учун) — 5,0 m2; | + |
| машғулотлар ва ўйин хонаси | 3,3 |
| Ётоқхона | 3,3 |
| Овқатланиш жойи (ҳар бир гуруҳ учун) — 18 m2 | + |
| Ҳожатхона | 1,0 |
| овқатланиш жойи (ҳар бир гуруҳ учун) — 18 m2 | + |
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.