Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.06-23
ШНҚ 2.08.06-23, 50-банд
4-боб. Мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган талаблар · 2-§. Биноларни жойлаштириш ва участкаларга талаблар
Жисмоний тарбия майдончасининг яқинида кенглиги 4 — 6 m, узунлиги 8 — 12,5 m ва ўзгарувчан чуқурлиги 0,4 — 0,6 m бўлган бассейнлар (йиғиладиган, пуфланадиган)ни лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.
Сунъий ҳовуз шаклидаги бассейнлар майдони 20 — 25 m2 ва ўзгарувчан чуқурлиги 0,1 — 0,5 m бўлган эркин шаклга эга бўлиши керак.
Бассейнга киришни кенглиги 1 m оқадиган сувли оёқ ваннаси ва тутқичли зинапоялар орқали ҳисобга олиш лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.