Normativ hujjatlar ШНҚ 2.08.06-23
ШНҚ 2.08.06-23, 73-банд
5-боб. Умумий ўрта таълим ташкилотларига қўйиладиган талаблар · 1-§. Умумий қоидалар
Умумий ўрта таълим ташкилотлари, мактаб-интернатлар бинолари қаватида бир вақтда ҳозир бўлган одамларнинг энг кўп сони ушбу қаватдаги хоналарнинг (ўқув, маъмурий хоналар, спорт ва мажлислар заллари, мактаб-интернатларнинг ётоқ корпуслари) ҳисобий сиғими бўйича қабул қилиниши лозим.
Ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар жами қувватининг 50 фоиз (хорижий ўқитувчилар учун меҳмонхона хоналари билан бирга) сиғими учун ҳисобланишини инобатга олиш лозим.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.