Мактабгача, мактаб, касб-ҳунар-техник таълим муассасаларини умумий ёритиш учун люминесцент (шу жумладан, компакт) чироқлар қўлланилиши мумкин. Ушбу хоналарда ёритишнинг ёруғлик диод манбаларини қўллаш мумкин эмас.
Ёруғлик диод, ҳимояланган қилиб бажарилган чироқларни қуйидагиларни ёритиш учун қўллаш керак :
- технологик талабаларга кўра люминесцент чироқларни қўллаш йўл қўйиб бўлмайдиган хоналарда (масалан, люминесцент чироқлар нурланиши таъсирида ўз хусусиятларини йўқотувчи материаллар билан ишланадиган хоналарда, ҳамда разрядланиш чироқли ёритгичлар пайдо қилувчи радио халақитлар технологик дастгоҳлар иши учун ножоиз бўлган хоналарда) – киноаппаратхоналарда, овоз ёзиш хоналарида ва ҳ.к.;
- интерьерини жиҳозлаш учун ёруғлик диод тасмалар ва интерьерга хос ёруғлик диод чироқлар талаб қилинадиган хоналарда (қаҳвахона ва ресторанлар залларида, фойеларда ва ҳ.к,);
- фақат ёзги даврда фойдаланиладиган болалар соғломлаштириш лагерларининг ухлаш хоналари ва айвонлари, ҳамда хоналарида;
- ёрдамчи хоналарда (оборхоналарда, лифтларнинг машина бўлимларида, электршчит ҳужраларида, техник тагхоналарда ва ҳ.к.,);
- ҳаммомларнинг ювиш, душ ва буғ хоналарида;
- совутиладиган хоналарда ва совутгич камераларда;
- эстрада ва саҳналарни саҳналаштиришга оид ёритишда.
Official source: Official edition of the Ministry of Construction (scanned PDF). Text as of: 08.06.2023. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.