Жамоат биноларини ёритиш, агар ёруғликнинг ранг узатуви ва комфортлилигига махсус талаблар мавжуд бўлмаса, асосан, ЛЛ типидаги люминесцент чироқлар билан бажариш лозим.
Ранглар фарқлашга юқори талабларга эга бўлган ранг таққослаш амалга оширилувчи хоналарнинг (яъни, кўргазма ва намойиш этиш заллари, расм чизиш кабинетлари, матоларга ишлов бериш ва пазандачилик бўйича меҳнат кабинетлари, оператив офсет босмасининг таҳририй-тахтлаш ва босмадан чиқариш бўлимлари, тўгараклар хоналари, органик ва ноорганик кимё лабораториялари, препаратхоналар, ихтисослашган дўконларнинг савдо заллари, кийим кийиб кўриш кабинетлари, матоларни қийиш учун хоналар, реклама-декорация устахоналари, сартарошхона заллари, фотосуратларни ретушлаш хоналари, кимёвий тозалаш ательеларидаги доғларни кеткизиш бўлимлари, кийим-кечак, бош кийим, мўйнали, трикотаж ва заргарлик буюмларини ясаш ва таъмирлаш устахоналари ишлаб чиқариш хоналарининг) ёритилиши ЛБЦТ, ЛДЦ, ЛХБ, ЛЕЦ типидаги люминесцент чироқлари билан бажарилиши лозим.
Даволаш-профилактика муассасаларининг касалларни кўрикдан ўтказиш учун мўлжалланган хоналарини ёритиш, одатда, ЛХЕ, ЛДЦ ёки ЛЕЦ, қолган хоналарини - ЛБ типидаги люминесцент чироқлари билан бажарилиши керак.
Мажлислар ва маросимлар залларини ёритиш ЛБЦТ, ЛТБЦЦ, ЛБ типидаги люминесцент чироқлари билан бажарилиши лозим.
Ташқи ва ички витриналарда кўргазмага қўйилган товарларни ёритиш учун люминесцент чироқларнинг қуйидаги типларини қўллаш лозим:
матолар, устки кийим атир-упа, атторлик моллари, ўйинчоқлар, китоблар, спорт моллари, пойафзал, бош кийим, мўйналар учун ЛБЦТ, ЛХБ, ЛДЦ, ЛЕЦ;
электртоварлари, идиш-товок хўжалик ва канцелярия товарлари учун ЛЛ;
гўшт, сут, озиқ-овқат, сабза вот, қандолатчилик маҳсулотлари учун ЛБЦ, ЛБЦТ;
балиқ маҳсулотлари учун ЛДЦ.
баққолик маҳсулотлари, нон учун ЛЛ.
Official source: Official edition of the Ministry of Construction (scanned PDF). Text as of: 08.06.2023. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.