Codes & standards Architecture
ШНҚ 2.01.04-18
«Қурилиш иссиқлик техникаси»
- Approved
- Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2018 йил 7 декабрдаги 311-сонли буйруғи
- In force since
- 2019-01-02
- Text as of
- 04.11.2026 — vazirlik rasmiy nashrining (ҚМҚ 2.01.04-2018, Тошкент 2018) skan nusxasidan OCR qilib olingan va qator-baqator skan bilan solishtirib tuzatilgan — OCR xatolari qolgan bo‘lishi mumkin, rasmiy nashr bilan solishtiring; formulalar, jadvallar va 4-ilova chizmalari skandan rasm sifatida olingan. 2024-yil 26-martdagi 01/2-5-son buyruq (hisob raqami 244, 08.04.2024) o‘zgartirishlari BIMFAB tomonidan qo‘shildi: hujjat nomi «ҚМҚ …» o‘rniga «ШНҚ 2.01.04-2018 … шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари» bo‘ldi; 1-ilovaning 129–137-pozitsiyalari alohida jadvalda (o‘zgartirish matnidan) berildi.
- Official source
- Qurilish vazirligining rasmiy nashri (skan PDF) va 01/2-5-son buyruq (PDF)
1. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР
Мазкур қурилиш иссиқлик техникаси меъёрларига турли мақсадларга мўлжалланган ҳамда ички ҳавосининг ҳарорати ёки ҳарорати ва нисбий намлиги меъёрланадиган янги ва реконструкция қилинаётган бинолар ва иншоотлар (турар жой, жамоат, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи саноат қорхоналари, қишлоқ хўжалик бинолари ва омборхоналар1)нинг тўсувчи конструкциялари (ташқи ва ички деворлар, пардеворлар, томёпмалар, чордоқ ва қаватлараро ораёпмалар, поллар, оралиқлар тўлдирмалари: деразалар, фонарлар, эшиклар, дарвозалар)ни лойиҳалаштиришда риоя қилиш шарт.
BIMFAB eslatmasi: manbada «омборхоналар» so‘zidan keyin yuqori «1» izoh belgisi bor, lekin sahifada izoh matni yo‘q.
Бино ва иншоотларни лойиҳалаштиришда йилнинг совуқ даврида иссиқлик йўқотилишини ва йилнинг иссиқ даврида иссиқлик киришини қисқартириш мақсадида қуйидагилар кўзда тутилиши лозим:
а) ҳажмий-режавий ечимлар, бунда ташқи тўсувчи конструкцияларнинг энг кичик юзага эга бўлиши, иссиқлиги ва намлиги юқорироқ бўлган хоналар бинонинг ички деворлари томонига жойлашуви ҳисобга олиниши лозим;
б) иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,1 Вт/(м·°С) дан ошмаган самарали иссиқлик изоляцияловчи материаллардан рационал фойдаланиш;
в) ёруғлик оралиқлари майдони, бунда у табиий ёритилганлик коэффициенти меъёрий катталигининг минимал қийматига мос бўлиши керак;
г) ёруғлик оралиқларининг қуёшдан сақлайдиган қурилмалар билан ҳимояланганлиги, бунда уларнинг иссиқлик ўтказиш коэффициентининг меъёрий катталиги йилнинг совуқ фаслида қуёш энергиясининг қаршиликсиз киришини таъминлаши лозим;
д) ташқи деворлар ва том ёпмалардаги уланма бирикмалар ва чокларнинг улардан фойдаланишда ишончли герметизацияси.
Лойиҳалаштирилаётган бинони иситиш ва шамоллатишга кетадиган ҳисобий иссиқлик сарфлари, шунингдек кондициялаштириш ва совитишга кетадиган ҳисобий совуқлик сарфлари ҚМҚ 2.01.18-18да белгиланган меъёрий қийматларга мос бўлиши керак.
Бино ва иншоотлар хоналарининг намлик режими қиш даврида ички ҳавонинг нисбий намлиги ва ҳароратига боғлиқ ҳолда 1-жадвал бўйича белгиланиши лозим.
Тўсувчи конструкциялардан фойдаланиш шарт-шароитлари хоналарнинг намлик режимига боғлиқ ҳолда: қуруқ ва нормал режимлар учун А параметрлар бўйича, нам ёки ҳўл режимлар учун эса Б параметрлар бўйича қабул қилиниши лозим.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
Деворларни грунт намлигидан гидроизоляциялашда (деворлар материали ва конструкциясини ҳисобга олган ҳолда) қуйидаги гидроизоляцияларни эътиборга олиш керак:
- горизонтал гидроизоляция, у бино ёки иншоот отмосткасидан юқорироқ, шунингдек ертўла ёки биринчи (цоколь) қават полининг сатҳидан пастроқ жойлашган деворларда (ташқи, ички ва пардеворлар) қўлланади,
- вертикал гидроизоляция, у хоналарнинг гидрогеологик шарт-шароитлари ва вазифаларини хисобга олган ҳолда, деворлар ер ости қисмида қўлланади.
Бино ва ишоотларни лойиҳалаштиришда деворларнинг ички ва ташқи сиртларини намликдан (ишлаб чиқариш ва маиший) ва атмосфера ёғинларидан химоя қилиш (қопламалар ёки сувоқлар ёрдамида, сувга бардошли таркиблар билан бўяш ва ҳ.к. воситасида) ва бунда девор материаллари, улардан фойдаланиш шартлари ҳамда айрим турдаги бинолар, иншоотлар ва қурилиш конструкцияларини лойиҳалаштириш бўйича меъёрий хужжатлар талаблари ҳисобга олиниши лозим.
Хоналари нам ёки ҳўл режимли ишлаб чиқариш биноларининг кўп қатламли ташқи деворларида шамоллатиладиган ҳаво қатламларини ҳосил қилишга, хона деворлари бевосита даврий равишда намланганда эса, ички юзани намлик таъсиридан ҳимоя қиладиган шамоллатиладиган қатламни ҳосил қилишга йўл қўйилади.
Ташқи тўсиқлар учун бир қатламли ва кўп қатламли конструкциялардан фойдаланиш тавсия этилади.
Кўп қатламли тўсувчи конструкциялардан фойдаланишда энг яхши экспуатацион хоссаларни таъминлаш учун, уларнинг ички томонида иссиқлик ўтказувчанлиги юқорироқ ва буғ ўтказувчанликка қаршилиги баландроқ бўлган қатламларни жойлаштириш керак. Самарали иссиқлик изоляцияловчи материаллардан тайёрланган иссиқ тутувчи қатламни тўсувчи конструкциянинг ташқи томонида ёки ўрта қисмида жойлаштириш лозим.
Тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик изоляцияловчи қатламларида қуруқ ҳолатдаги материалларнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти одатда 0,14 Вт (м °С)дан ошмаган бўлиши керак.
Бир қатламли ва кўп қатламли тўсувчи конструкциялар учун ячейкали бетонлар ва ғовакли тўлдиргичли бетонларни қўллаш тавсия қилинади. Бунда уларнинг зичлиги:
а) кам қаватли бинолар учун 1000 кг/м³ ни ва каркасни тўлдириш учун 400-800 кг/м³ ни ташкил қилади, бунда сейсмик юкламаларни қабул қилишда қатнашмайдиган тўлдирма учун ҚМҚ 2.01.03-96 талабларини ҳисобга олиш лозим;
б) томёпмалар ва чордоқ ораёпмалари учун ҚМҚ 2.03.10-05га мувофиқ 400-600 кг/м³ ни ташкил қилади.
Хоналари қуруқ ёки нормал режимда бўлган бино ва иншоотларнинг ташқи деворларида баландлиги қават баландлигидан ва 6 м дан ошмайдиган шамоллатилмайдиган (берк) ҳаво қатламлари ва каналлардан фойдаланишга рухсат этилади.
Ички ҳаво ҳарорати меъёрланадиган хоналарда, бино отмосткасидан юқорироқ ёки ундан кўпи билан 0,5 м пастроқда жойлашган грунтга ётқизилган поллар ушбу пол эни 0,8 м бўлган ташки деворларга ёндошган зонада, грунт устига сувга бардошли анорганик иситгични ётқизиш йўли билан иссиқлик йўқотилишидан ҳимояланиши керак, бунда иситгичнинг қалинлигини аниқлашда унинг термик қаршилиги ташқи деворнинг термик қаршилигидан кам бўлмаслиги шарти таъминланиши лозим.
Шамоллатиладиган ҳаво қатламлари ва осма фасад тизимлари бўлган ташқи деворларни (фасади шамоллатиладиган деворларни) самарали иссиқлик изоляцияловчи материаллардан фойдаланган ҳолда лойиҳалаштиришда қуйидаги тавсияларга риоя қилиш лозим:
а) зичлиги 100 кг/м³ дан кам бўлмаган иссиқлик ўтказмайдиган самарали бикир материалларни, масалан, минерал пахта ёки бошқа ёнмайдиган материалдан ишланган плиталарни қўллаш;
б) иссиқлик изоляцияси ва фасад қопламасини маҳкамлаш учун зангламайдиган элементлар, анкерлар, дюбелларни қўллаш;
в) ҳаво қатлами тарафига қаратилган иссиқлик изоляциясининг юзаси ячейкалари 4х4 мм дан ошмаган шиша тўр ёки шиша мато билан беркитилиши лозим;
г) иссиқлик изоляцияси ва фасад экрани орасидаги ҳаво қатламининг қалинлиги ўртача 60 мм бўлиши, бироқ 45 мм дан кам ва 80 мм дан ортиқ бўлмаслиги керак;
д) фасад экрани сифатида плиткали қопламадан фойдаланишда горизонтал чоклар зичловчи материал билан тўлдирилмаслиги керак;
е) юзаси ҳаво қатламининг горизонтал кесими юзасига тенг бўлган пастки (устки) вентиляция тешикларини цоколлар (карнизлар) билан ўзаро бирлаштириш лозим, бунда пастки тешиклар шамоллатиш ва намликни чиқариб ташлаш вазифаларини бажариши керак.
Ишлаб чиқилаётган лойиҳаларнинг "Энергия самарадорлиги" бўлимида лойиҳалаштирилган бинонинг иссиқлик-техник ва энергетик параметрларининг ҳисобий қийматлар жадвали 1а-иловадаги шакл бўйича берилиши лозим.
2. ТЎСУВЧИ КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ ИССИҚЛИК УЗАТИЛИШИГА ҚАРШИЛИГИ
Тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик узатилишига келтирилган қаршилиги R0, санитария-гигиена шарт-шароитларидан келиб чиққан ва конденсат ҳосил бўлишини истисно қилган ҳолда, 2.2-банд бўйича аниқланадиган R0тр қийматидан кам бўлмаслиги, шунингдек 2а-жадвалда белгиланган иссиқлик ҳимоясининг биринчи даражасига тўғри келувчи қийматдан кам бўлмаслиги лозим.
Давлат капитал маблағлари ёки маҳаллий бюджет ҳисобига амалга ошириладиган турар-жой, даволаш-профилактика ва болалар муассасалари, ўқув юртлари, интернатлар қурилиши, реконструкцияси ва капитал таъмирида 2б-жадвалга мувофик иссиқлик ҳимоясининг иккинчи даражасини қабул қилиш лозим.
Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган турар-жой, жамоат ва саноат биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда лойиҳалаштириш вазифасига мувофиқ иссиқлик ҳимоясининг иккинчи (2б-жадвал) ёки учинчи (2в-жадвал) даражасини қабул қилиш тавсия этилади.
Бинонинг иссиқлик ҳимоясини биринчидан юқорироқ даража бўйича лойиҳалашда, бошқа битта ёки бошқа бир нечта тўсувчи конструкцияларнинг иссиқликка қаршилиги ортган тақдирда, айрим тўсувчи конструкциялар учун R0тр ни биринчи даража бўйича қабул қилишга йўл қўйилади. Бинонинг барча тўсувчи конструкциялари орқали жами иссиқлик йўқотишлар лойиҳалаштирилаётган иссиқлик ҳимояси даражаси учун жадвалда белгиланган R0тр қийматлари бўйича ҳисобланган иссиқлик йўқотишлардан ошмаслиги керак.
Иситиш даврининг градус-суткаси Dd, °С*сутка, қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:

бу ерда: tв – ички ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °С, у тегишли бино ва иншоотларни лойиҳалаш меъёрларига мувофиқ қабул қилинади; tот.пер., zот.пер – ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 10 °Сдан ошаган даврнинг ўртача ҳарорати, °С, ва давомийлиги, сутка, улар ҚМҚ 2.01.01-94 бўйича қабул қилинади.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
Санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик узатилишига келтирилган қаршилиги (1а) - формула бўйича аниқланади:

бу ерда n - тўсувчи конструкциялар ташқи юзасининг ташқи ҳавога нисбатан ҳолатига боғлиқ ҳолда 3-жадвал бўйича қабул қилинадиган коэффициент; tв – (1)-формуладагидек; tн – ташқи хавонинг ҳисобий қишки ҳарорати, у ҚМҚ 2.01.01-94 бўйича таъминланганлиги 0,92 бўлган энг совуқ беш кунликнинг ўртача ҳароратига тенг; Δtн – ички ҳаво ҳарорати ва тўсувчи конструкция ички юзасининг ҳарорати ўртасидаги меъёрий ҳарорат фарқи, °С, 4-жадвал бўйича қабул қилинади; αв – тўсувчи конструкциялар ички юзасининг иссиқлик бериш коэффициенти, 5-жадвал бўйича қабул қилинади.
Эшиклар (балкон эшикларидан ташқари) ва дарвозаларнинг иссиқлик узатилишига талаб қилинган қаршилиги, Rотр, бинолар ва иншоотлар деворлариникидан 0,6·Rотр дан кам бўлмаслиги керак, бунда бинолар ва иншоотлар деворларининг иссиқлик узатилишига қаршилиги таъминланганлиги 0,92 бўлган энг совуқ бешкунликнинг ўртача ҳароратига тенг бўлган ташқи хавонинг хисобий қишки ҳароратида (1а) - формула бўйича аниқланади.
Эслатма. Ички ҳаво ҳисобий ҳароратларининг фарқи қўшни хоналар ўртасида, улар бир-бирининг устида жойлашганда 5°С ва ундан юқори, ёки хоналар битта қаватда жойлашганда 10°С га тенг бўлса, хоналарни ажратувчи тўсиқнинг термик қаршилиги меъёрланади. Ажратувчи тўсиқнинг иссиқлик узатилишига меъёрланадиган қаршилиги, Rо.см.тр, қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:

бу ерда tв.см. – анча совуқ хонадаги ички ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, 0С.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
Тўсувчи конструкциянинг иссиқлик инерцияси D ни қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим:

бу ерда R1, R2, …, Rn – тўсувчи конструкциядаги алоҳида қатламларнинг термик қаршиликлари, м² ·°С/Вт,, улар (3)-формула бўйича аниқланади; s1, s2, … , sn – тўсувчи конструкциядаги алоҳида қатламлар материалининг ҳисобий иссиқлик ўзлаштириш коэффициентлари, Вт/(м²·°С), 1-илова бўйича қабул қилинади.
Эслатмалар. 1. Ҳаво қатламларининг ҳисобий иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти нолга тенг деб қабул қилинади.
2. Ташқи ҳаво билан шамоллатиладиган ҳаво қатлами ва тўсувчи конструкциянинг ташқи юзаси орасида жойлашган конструкция қатламлари ҳисобга олинмайди.
Кўп қатламли тўсувчи конструкция қатламининг, шунингдек бир жинсли (бир қатламли) тўсувчи конструкция қатламининг термик қаршилигини R, м²·°С/Вт, қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим:

бу ерда δ - қатлам қалинлиги, м; λ - қатлам материали иссиклик ўтқазувчанлигининг ҳисобий коэффициенти, Вт/(м·°С), у 1-илова бўйича қабул қилинади.
Тўсувчи конструкциянинг иссиқлик узатилишига келтирилган қаршилигини, Rо, м²· °С / Вт, уни қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим:

бу ерда αв - (1) формуладагидек; Rк – тўсувчи конструкциянинг термик каршилиги, м²·°С/Вт, у бир жинсдаги (бир катламли) конструкция учун (3) формула бўйича, кўп қатламли конструкция учун 2.6- ва 2.7-бандларга мувофиқ аниқланади; αн – тўсувчи конструкция ташки юзасининг иссиқлик бериш коэффициенти (қишки шароит учун), Вт/(м²·°С), у 6-жадвал бўйича қабул қилинади. Rк ни аниклашда ташқи ҳаво билан шамоллатиладиган ҳаво қатлами билан тўсувчи конструкциянинг ташқи юзаси орасида жойлашган конструкция қатламлари ҳисобга олинмайди.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
Бир жинсли қатламлари кетма-кет жойлашган тўсувчи конструкциянинг термик қаршилигини, Rк, м²·°С/Вт, алоҳида қатламлар термик қаршиликларининг йиғиндиси сифатида аниқлаш лозим:

бу ерда R1, R2, …, Rn – тўсувчи конструкциядаги алоҳида қатламларнинг термик каршиликлари, м²· °С / Вт, улар (3)-формула бўйича аникланади; Rв.п – ёпиқ ҳаво қатламининг термик қаршилиги, у 2.3-банддаги 2-эслатмани ҳисобга олган ҳолда 2-илова бўйича қабул қилинади.
Бир жинсли бўлмаган тўсувчи конструкция (иссиқлик изоляцияловчи қатлами бўлган енгиллаштириб терилган кўп қатламли тош деворлар ва ҳ.к.)нинг келтирилган термик қаршилиги Rкпр, м²· °С / Вт, у қуйидагича аниқланади:
а) тўсувчи конструкция (ёки унинг қисми) иссиқлик оқими йўналишига параллель текисликлар билан шартли равишда участкаларга кесилади, бу участкалардан бирлари бир жинсли (бир қатламли), яъни битта материалдан бўлиши, бошқалари бир жинсли бўлмай, ҳар ҳил материаллар қатламларидан иборат бўлиши мумкин, ва тўсувчи конструкциянинг термик қаршилиги Rа, м²·°С/Вт, қуйидаги формула бўйича аниқланади:

бу ерда F1, F2, …, Fn - конструкциядаги (ёки унинг қисмларидаги) алоҳида участкаларнинг майдонлари, м²; R1, R2, …, Rn – конструкциянинг кўрсатиб ўтилган алоҳида участкаларининг термик қаршилиги, улар бир жинсли участкалар учун (3)-формула бўйича ва бир жинсли бўлмаган участкалар учун (5)-формула бўйича аниқланади;
б) тўсувчи конструкция (ёки унинг Rа ни аниқлаш учун қабул қилинган қисми) иссиқлик оқими йўналишига перпендикуляр текисликлар билан шартли равишда қатламларга кесилади, бунда участкалардан бирлари бир жинсли, яъни битта материалдан бўлиши, бошқалари эса бир жинсли бўлмай, ҳар хил материалларнинг бир қатламли участкаларидан иборат бўлиши мумкин. Бир жинсли қатламларнинг термик қаршилиги (3)-формула бўйича, бир жинсли бўлмаган қатламларники (6)-формула бўйича ва тўсувчи конструкциянинг термик қаршилиги Rб алоҳида бир жинсли ва бир жинсли бўлмаган қатламлар термик қаршиликларининг йиғиндиси сифатида (5)-формула бўйича аниқланади.
Тўсувчи конструкциянинг келтирилган термик каршилиги қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:

Агар Rа катталик Rб катталикдан 25%га ортиқ бўлса ёки тўсувчи конструкция текис бўлмаса (унинг юзасида бўртиб турувчи жойлар бўлса), у ҳолда бундай конструкциянинг келтирилган термик қаршилигини Rкпр ҳарорат майдонининг ҳисоби асосида қуйидагича аниқлаш лозим:
tв ва tн да ҳарорат майдонини ҳисоблаш натижалари бўйича тўсувчи конструкция ташқи τн.ср ва ички τв.ср юзаларининг ўртача ҳароратлари, °С, аниқланади ва иссиқлик оқимининг катталиги qрасч, Вт/м², қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

бу ерда αв, tв, tн – (1а) - формуладаги каби, αн – (4)-формуладаги каби.
Конструкциянинг келтирилган термик қаршилиги куйидаги формула бўйича аниқланади:

Бир жинсли бўлмаган тўсувчи конструкциянинг иссиқлик узатилишига келтирилган қаршилигини Rо, м²·°С/Вт, қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим:

бу ерда – tв, tн - (1а) формуладаги каби; qрасч – (8) - формуладага каби.
Турар жой бинолари ташқи панель деворларининг иссиқлик узатилишига келтирилган қаршилигини, Rо, қуйидаги формула бўйича қабул қилишга йўл қўйилади:

бу ерда Rоусл – панель деворларнинг иссиқлик узатилишига қаршилиги, у шартли равишда (4)- ва (5)- формулалар бўйича, иссиқлик ўтказувчан киритмалар ҳисобга олинмаган ҳолда, аниқланади, м²·°С/Вт; r – тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик-техник бир жинслилик коэффициенти, у 3-илова бўйича аниқланади; 7-жадвалда келтирилган катталиклардан кам бўлмаслиги керак.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
Тўсувчи конструкция ички юзасининг иссиқлик ўтказувчан киритмалар (диафрагма, қоришма билан тўлдирилган чоклар, панелларнинг уланган жойлари, енгиллаштирилган термали деворларнинг бикир уланишлари, фахверк элементлари ва ш.к.) бўйича ҳарорати ташқи ҳавонинг ҳисобий қишки ҳароратида ички ҳаво шудринг нуқтаси ҳароратидан паст бўлмаслиги керак.
Эслатма. Ички ҳавонинг шудринг нуқтаси ҳарорати tр-ни 4-жадвалдаги эслатмага мувофиқ аниқлаш лозим.
Тўсувчи конструкция ички юзасининг ҳарорати τв, °С, (иссиқлик ўтказувчан киритмасиз) қуйидаги формула бўйича аниқланади:

Тўсувчи конструкция ички юзасининг ҳароратини, τв′, °С, (иссиқлик ўтказувчан киритма бўйича) конструкция ҳарорат майдонининг ҳисоби асосида қабул қилиш зарур.
4-иловада келтирилган иссиқлик ўтказувчан киритмалар учун ҳароратни, τв′, °С, қуйидагича аниқлашга йўл қўйилади:
металл бўлмаган иссиқлик ўтказувчан киритмалар учун (13)-формула бўйича:

металл иссиқлик ўтказувчан киритмалар учун (13а)-формула бўйича:

(12)- (13а) - формулаларда: n, tв, tн, α – (1а) - формуладаги каби; Rо – (4) - формуладаги каби; Rо′, Rоусл – тўсувчи конструкциянинг, мос равишда иссиклик ўтказувчан киритмалар бор жойларда ва бундай жойлардан ташқарида, иссиқлик узатилишига қаршилиги, м²·°С/Вт, у (4) - формула бўйича аниқланади; η, ξ – 8 - ва 9 - жадваллар бўйича қабул қилинадиган коэффициентлар.
Ёруғлик оралиқлари (дераза, балкон эшиклари ва фонарлар) тўлдирмаларининг иссиқлик узатилишига келтирилган қаршилигини 5-илова бўйича ёки ёруғлик оралиқлари учун танлаб олинган тўлдирманинг синов натижалари бўйича қабул қилиш лозим.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
3. ТЎСУВЧИ КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ ИССИҚЛИККА ЧИДАМЛИЛИГИ
Июль ойида ўртача ҳарорат 21°С ва ундан юқори бўладиган ҳудудларда (ҳаво ўта қизиб кетадиган ёз шароитида бинолар ва иншоотларни кондициялаштириш [совитиш]га кетадиган электр энергия сарфларини камайтириш мақсадида,) иссиқлик инерциясининг кўрсаткичи D≤ 4 бўлганида, салмоқдорлик даражаси бўйича енгил тўсувчи конструциялардан фойдаланишни чеклаш, 4<D<7да ўртача салмоқдор ёки D≥7да салмоқдор тўсувчи конструкциялардан фойдаланишни афзалроқ деб билиш тасия қилинади. Турар жой бинолари, даволаш-профилактика муассасалари, ижтимоий ҳимоя объектлари ва болалар муассасалари, шунингдек ишчи зонада ҳаво ҳарорати ва нисбий намлигининг оптимал меъёрларига риоя қилиш талаб этилган ёки технология шарт-шароитлари бўйича ҳаво ҳарорати ёки ҳаво ҳарорати ва нисбий намлиги муттасил сақлаб турилиши шарт бўлган ишлаб чиқариш биноларида иссиқлик инерцияси 4дан кам бўлган тўсувчи конструкциялар (ташқи деворлар, чордоқсиз томёпмалар ва совуқ чордоқдаги чордоқ ораёпмалари) қўлланган ҳолларда, ички юза ҳароратининг тебраниш амплитудаси Aτв қуйидаги формула бўйича аниқланадиган талаб қилинган амплитуда Aτтрдан ошмаслиги керак:

бу ерда tн – июлда ташқи ҳавонинг ўртача ойлик ҳарорати, °С, у ҚМҚ 2.01.01-94га мувофиқ қабул қилинади.
Тўсувчи конструкциялар ички юзаси ҳароратининг тебранишлар амплитудасини, Aτв, °С, қуйидага формула бўйича аниқлаш лозим:

бу ерда Aτнрасч – ташқи ҳаво ҳарорати тебранишларининг ҳисобий амплитудаси, °С, 3.3-бандга асосан аниқланади; ν – тўсувчи конструкцияда ташқи ҳаво ҳарорати тебранишлари ҳисобий амплитудасининг, Atнрасч, сўниш катталиги, 3.4-бандга асосан аниқланади.
Ташқи ҳаво ҳарорати тебранишларининг ҳисобий амплитудаси Atнрасч, °С, қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:

бу ерда: Atн – июль ойида ташқи ҳаво ҳарорати суткалик тебранишларининг максимал амплитудаси, °С, у ҚМҚ 2.01.01-94 асосида қабул қилинади; ρ – тўсувчи конструкциянинг ташқи юзасидаги материалнинг қуёш радиациясини ютиш коэффициенти, 6-илова бўйича қабул қилинади; Imax, Iср – жамлама қуёш радиациясининг (тўғри ва тарқоқ) мос равишда максимал ва ўртача қийматлари, Вт/м², улар ҚМҚ 2.01.01-94га мувофиқ, ташқи деворлар учун ғарбга йўналган вертикал юзалардаги каби ва томёпмалар учун горизонтал юзалардаги каби қабул қилинади; αн – тўсувчи конструкция ташқи юзасининг ёзги шарт-шароитлар бўйича иссиқлик бериш коэффициенти, Вт/(м²·°С), (20)-формула бўйича аниқланади.
Бир жинсли қатламлардан ташкил топган тўсувчи конструкцияда ташқи ҳаво ҳарорати тебранишлари ҳисобий амплитудасининг сўниш катталиги, ν, қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:

бу ерда: e = 2,718 – натурал логарифмлар асоси; D – тўсувчи конструкциянинг иссиқлик инерцияси, у (2) формула бўйича аниқланади; s1, s2, ..., sn – тўсувчи конструкциядаги алоҳида қатламлар материалининг ҳисобий иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти, Вт/(м²· °С), у 1-илова бўйича қабул қилинади; Y1, Y2, ..., Yn-1, Yn – тўсувчи конструкциядаги алоҳида қатламлар ташқи юзасининг иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти Вт/(м²· °С), у 3.5-бандга асосан аниқланади; αв – (1а) - формуладаги каби; αн – (1б) - формуладаги каби.
Ўраб турувчи қовурғалар қўринишидаги иссиқлик ўтказувчан қиритмаларга эга кўп қатламли бир жинсли бўлмаган тўсувчи конструкциядаги ташқи ҳаво ҳарорати тебранишлари ҳисобий амплитудасининг сўниш катталигини, ν, ГОСТ 26253-84 га мувофиқ аниқлаш лозим.
Эслатма. (17)-формуладаги қатламларнинг рақамланиш тартиби ички юзадан ташқи юзага томон йўналиш бўйича қабул қилинади.
Тўсувчи конструкциядаги алоҳида қатламлар ташқи юзаларининг иссиқлик ўзлаштириш коэффициентини аниқлаш учун, аввал ҳар бир қатламнинг иссиқлик инерцияси Dни (2)-формула бўйича ҳисоблаб олиш лозим.
Иссиқлик инерцияси D≥1 бўлган қатламнинг ташқи юзасининг иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти Yни, Вт/(м²· °С), 1-илова бўйича конструкциядаги ушбу қатлам материалининг ҳисобий иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти s га тенг деб қабул қилиш лозим.
Иссиқлик инерцияси D<1 бўлган ташқи қатлам юзасининг иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти Yни, биринчи қатламдан (тўсувчи конструкциянинг ички юзасидан) бошлаб, қуйидаги ҳисоблар асосида аниқлаш лозим:
а) биринчи қатлам учун (18)-формула бўйича:

б) i-нчи қатлам учун (19)-формула бўйича:

бу ерда R1, Ri – тўсувчи конструкциянинг мос равишда биринчи ва i-нчи қатламларининг термик қаршилиги, м²·°С/Вт, (3)-формула бўйича аниқланади; s1, si – мос равишда биринчи ва i-нчи қатламлар материалининг ҳисобий иссиқлик ўзлаштириш коэффициентлари, Вт/(м²· °С), 3-илова бўйича қабул қилинади; αв – (1)-формуладаги каби; Y1, Yi, Yi-1 – тўсувчи конструкциянинг мос равишда биринчи, i-нчи ва (i-1)-нчи қатламлари ташқи юзасининг иссиқлик ўзлаштириш коэффициентлари, Вт/(м²· °С).
Ёзги шарт-шароитлар бўйича тўсувчи конструкция ташқи юзасининг иссиқлик бериш коэффициенти, αн, Вт/(м²· °С), у қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:

бу ерда v – июль ойи учун шамолнинг ҚМҚ 2.01.01-94 га мувофиқ қабул қилинадиган румблар бўйича ўртача тезликларидан энг кичиги, бунда ўртача тезликларнинг такрорланиши 16%ни ва ундан юқорини ташкил қилади, лекин 1 м/с дан кам бўлмаслиги керак.
Июль ойидаги ўртача ойлик ҳарорат 21°С ва юқорироқ бўлган ҳудудларда жойлашган турар жой бинолари, даволаш-профилактика муассасалари, ижтимоий ҳимоялаш объектлари ва болалар муассасаларидаги асосий хоналарнинг ёруғлик оралиқлари учун, шунингдек қурилиш ҳудудидан қатъи назар барча турдаги биноларнинг совитиш ёки кондициялаштириш ускуналари билан жиҳозланган хоналарининг ёруғлик оралиқлари учун қуёшдан сақлайдиган қурилмалар кўзда тутилиши лозим.
Турар жой, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларидаги ёруғлик оралиқларининг йўналганлиги бўйича қуёшдан сақлайдиган қурилмаларнинг қўлланиш чегараларини тегишли биноларни лойиҳалаштириш меъёрлари бўйича қабул қилиш лозим, бироқ бу меъёр 120...290°га тенг уфқ секторига қараган ёруғлик оралиқлари учун қабул қилинган лойиҳалаштириш меъёрларидан кам бўлмаслиги керак.
Қуёшдан сақлайдиган қурилма конструкцияси қуёш инсоляциясининг меъёрланган давомийлигига риоя қилишга ва хонанинг талаб қилинган шамоллатиш режимларини амалга оширишга тўсқинлик қилмаслиги керак.
Ёруғлик оралиқларига соя тушишининг олдини олиш ҳамда йилнинг совуқ фаслида хонага қуёш энергиясининг максимал тушишини таъминлаш учун, қуёшдан сақлайдиган қурилмалар, стационар соябонлардан ташқари, очилувчи, сурилувчи ёки осон йиғиштириладиган қилиб бажарилиши лозим.
Қуёшдан сақлайдиган қурилманинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 10-жадвалда белгиланган меъёрий катталик βсзн дан ошмаслиги керак.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
Қуёшдан сақлайдиган қурилмаларнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 7-илова бўйича қабул қилиниши лозим.
4. ПОЛЛАР ЮЗАЛАРИНИНГ ИССИҚЛИК ЎЗЛАШТИРИШИ
Турар жой ва жамоат бинолари, ёрдамчи бинолар ва саноат корхоналари хоналари ҳамда ишлаб чиқариш биноларидаги иситиладиган хоналар полининг (доимий иш жойлари бўлган участкалардаги) юзаси 11-жадвалда белгиланган меъёрий катталикдан ошмаган иссиқлик ўзлаштириш кўрсаткичига, Yп, Вт/(м²· °С), эга бўлиши лозим.
Пол юзасининг иссиқлик ўзлаштириш кўрсаткичи, Yп, Вт/(м²·°С), қуйидагича аниқланиши лозим:
а) агар пол қопламаси (пол конструкциясидаги биринчи қатлам)нинг иссиқлик инерцияси D1 = R1·s1 ≥ 0,5 бўлса, бу ҳолда пол юзасининг иссиқлик ўзлаштириш кўрсаткичи қуйидаги формула бўйича аниқланади:

б) агар пол конструкциясининг дастлабки n қатламининг (n ≥ 1) жамлама иссиқлик инерцияси D1 + D2 + ... + Dn < 0,5 бўлса-ю, аммо (n + 1) қатламларнинг иссиқлик инерцияси D1 + D2 + ... + Dn+1 ≥ 0,5 бўлса, бу ҳолда пол юзасининг иссиқлик ўзлаштириш кўрсаткичи Yпни аниқлаш учун конструкция қатламлари юзаларининг иссиқлик ўзлаштириш кўрсаткичларини n-нчи қатламдан бошлаб 1-нчи қатламгача кетма-кет ҳисоблаб чиқиш лозим, бунда:
n-нчи қатлам учун

формула бўйича,
i-нчи қатлам (i = n – 1; n – 2;...; i) учун Y1 = (4Ri ·si2 + Yi+1) / (1 + Ri·Yi+1), (22а)
формула бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Пол юзасининг иссиқлик ўзлаштириш қўрсаткичи, Yп, 1-нчи қатлам юзасининг иссиқлик ўзлаштириш кўрсаткичига, Y1, тенг қабул килинади.
(21)-(22а)-формулаларда ва тенгсизликларда: D1, D2, ..., Dn+1 – пол конструкциясининг мос равишда 1-нчи, 2-нчи, ..., (n+1)- нчи қатламларининг иссиқлик инерцияси, (2)-формула бўйича аниқланади; Ri, Rn – пол конструкцияси i-нчи ва n-нчи қатламларининг термик қаршиликлари, м²·°С/Вт, улар (3) формула бўйича аникланади; s1, si, sn, sn+1 – пол конструкциясидаги 1-нчи, i-нчи, n-нчи, (n + 1)-нчи қатламлар материалининг 1-илова бўйича қабул қилинадиган ҳисобий иссиқлик ўзлаштириш коэффициентлари, Вт/(м²· °С), бунда улар 11-жадвалнинг 1-инчи ва 2-нчи позицияларида келтирилган бинолар, хоналар ва алоҳида участкалар учун А эксплуатация шарти билан барча ҳолларга тўғри келади; Yi+1 – пол конструкциясидаги (i+1)-нчи қатлам юзасининг иссиқлик ўзлаштириш кўрсаткичи, Вт/(м²· °С).
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
5. ТЎСУВЧИ КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ ҲАВО ЎТИШИГА ҚАРШИЛИГИ
Бинолар ва иншоотлардаги тўсувчи конструкцияларнинг ҳаво ўтишига каршилиги Rи, ёруғлик оралиқларининг тўлдирмалари (дераза, балкон эшиклари ва фонарлардан ташқари, (23)-формула бўйича аниқланадиган ҳаво ўтишига талаб қилинган каршиликдан Rитр, м²·ч·Па/кг кам бўлмаслиги керак.

бу ерда Δ p – тўсувчи конструкцияларнинг ташқи ва ички юзаларидаги ҳаво босимларининг фарки, Па, 5.2-банд бўйича аниқланади; Gн – тўсувчи конструкцияларнинг меъёрий ҳаво ўтказувчанлиги, кг/(м²·соат), 5.3-банд бўйича қабул қилинади.
Тўсувчи конструкцияларнинг ташқи ва ички юзаларидаги ҳаво босимларининг фарқи Δ p, Па, қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:

бу ерда H – бино баландлиги (ер сатҳидан карниз тепасигача), м; γн,γв – мос равишда ташқи ва ички ҳавонинг солиштирма оғирлиги, Н/м³, у қуйидаги формула бўйича аниқланади:

бу ерда t – ҳаво ҳарорати: ички ҳаво ҳарорати (γв ни аниқлаш учун), 2.2-банд кўрсатмаларига мувофиқ; ташқи ҳаво ҳарорати (γн ни аниқлаш учун), у таъминлаганлиги 0,92 бўлган энг совуқ беш кунликнинг ўртача ҳароратига тенг; v – шамолнинг январь ойи учун румблар бўйича ўртача тезликларидан энг юқориси, уларнинг такрорийлиги ҚМҚ 2.01.01-94 бўйича 16% ва ундан юкорироқ деб қабул қилинади; турдош лойиҳалар учун v тезлик 5 м/с деб қабул қилиниши лозим.
Бинолар ва иншоотлар тўсувчи конструкцияларининг меъёрий ҳаво ўтказувчанлигини 12-жадвал бўйича қабул қилиш лозим.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
Кўп қатламли тўсувчи конструкциянинг ҳаво ўтишига қаршилиги, Rи, м²·ч·Па/кг, қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:

бу ерда Rи1, Rи2, ..., Rиn – тўсувчи конструкциядаги алоҳида катламларнинг ҳаво ўтишига қаршиликлари, м²·соат·Па/кг, улар 8-илова бўйича қабул килинади.
Эслатма. Ташқи ҳаводан шамоллатиладиган ҳаво қатлами ва тўсувчи конструкциянинг ташқи юзаси орасида жойлашган тўсувчи конструкциялар (девор, қоплама) қатламларининг ҳаво ўтишига қаршилиги ҳисобга олинмайди.
Турар жой, жамоат ва ишлаб чиқариш биноларидаги деразалар, балкон эшиклари ва фонарларнинг ҳаво ўтишига қаршиликлари Rн.о, м²·соат/кг, ички ва ташқи ҳаво босимлари фарқининг эталон қийматида Δ pэт, Па, (27)-формула бўйича аниқланадиган ҳаво ўтишига талаб қилинган қаршиликдан Rн.отр, м²·соат/кг, кам бўлмаслиги керак.

бу ерда Gн – (23)-формуладаги каби; Δ p – (24)-формуладаги каби; Δэт = 10 Па – эталон сифатида қабул қилинган ҳаво босимлари фарқи, бунда ҳаво ўтишига қаршилик Rи.о шу фарқда аниқланади.
BIMFAB eslatmasi: manbada «Δэт = 10 Па» deb yozilgan — Δ dan keyin «p» harfi tushib qolgan ((27)-formulada — Δpэт).
Ёруғлик оралиқлари тўлдирмалари (деразалар, балкон эшиклари, фонарлар)нинг ҳаво ўтишига қаршилиги 9-илова бўйича ёки ёруғлик оралиғининг танлаб олинган тўлдирмасининг синовлари натижалари бўйича қабул қилиниши лозим.
Бинога сизиб кираётган ҳаво сарфи Gи, кг/соат, босимлар фарқининг Δ pэт =10 Па эталон қийматларида, бинода камида 0,6 соат-6, лекин кўпи билан 1,2 соат-1га тенг бўлган nи, соат-1 карраликдаги ҳаво алмашувини таъминлаши лозим.
Gи, кг/соат катталиги қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:

бу ерда Fк, Fп, Fо – бинонинг ташқи деворлари, ораёпмалари, деразаларининг умумий майдони, м²; Rи.к, Rи.п – бинонинг ташқи деворлари ва ораёпмаларининг ҳаво ўтишига қаршилиги, м²·соат·Па/кг; Rи.о – ҳаво босимларининг фарқи Δ pэт бўлганида, деразаларнинг ҳаво ўтишига қаршилиги, м²·соат/кг; Δ pэт – (27)-формуладаги каби,
nи, соат-1 катталик куйидаги формула бўйича аниқланииши лозим:

бу ерда ρ – ρ = 1,3 кг/м³ деб қабул қилинадиган ҳаво зичлиги; βv – ички тўсиқлар борлиги туфайли ҳаво ҳажмининг пасайишини ҳисобга олувчи коэффициент, у βv= 0,85 деб қабул қилинади; Vh – бинонинг иситиладиган ҳажми, у бино ташқи тўсиқларининг ички юзаси чегаралаб турган ҳажмга тенг, м³.
Ҳаво алмашиш етарли бўлмаган ҳолларда тавақалари ҳаво ўтказадиган деразаларни қўллаш ёки дераза кесакилари ё тавақаларининг юқори қисмида ҳаво оқиб кирадиган тирқишли бошқариладиган мосламарни, шу жумладан, ташқи ҳавони эҳтиёжга кўра берилишини автоматик тарзда таъминлайдиган мосламаларни кўзда тутиш лозим. Бундай мосламаларни ташқи деворларнинг юқори қисмида ўрнатиш тавсия қилинади.
Ҳаво алмашиш керагидан ортиқ бўлган ҳолларда деразаларнинг ҳаво ўтишига қаршилигини ошириш керак.
BIMFAB eslatmasi: manbada «0,6 соат⁻⁶» deb yozilgan — mazmunan «соат⁻¹» bo‘lsa kerak; rasmiy nashr bilan solishtiring.
6. ТЎСУВЧИ КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ БУҒ ЎТИШИГА ҚАРШИЛИГИ
Тўсувчи конструкциянинг (ички юзасидан конденсация эҳтимоли бўлган теқислигигача оралиқда) буғ ўтишига қаршилиги Rп, м²·ч·Па/мг, қуйидаги буғ ўтишига талаб қилинган қаршиликларнинг энг каттасидан кам бўлмаслиги керак:
а) буғ ўтишига талаб қилинган қаршилик Rп1тр, м²·ч·Па/мг дан (йил давомида фойдаланишда тўсувчи конструкцияда намлик йиғилишига йўл қўйиб бўлмаслик шартидан келиб чиққан ҳолда), у қуйидаги формула бўйича аниқланади:

б) буғ ўтишига талаб қилинган қаршилик Rп2тр, м²·ч·Па/мг дан (ташқи ҳавонинг ўртача ойлик ҳарорати манфий бўлган давр мобайнида тўсувчи конструкцияда намликни чегаралаш шартидан келиб чиққан ҳолда), у қуйидаги формула бўйича аниқланади:

(28) ва (29) формулаларда: eв – ички ҳавонинг ҳисобий ҳарорати ва намлигида ушбу ҳаводаги сув буғининг парциал босими, Па, у қуйидаги формула бўйича аниқланади:

бу ерда: φв – ички ҳавонинг нисбий намлиги, 4-жадвалдаги эслатмага мувофиқ қабул қилинади; Eв – ички ҳаво ҳароратида тўйинган сув буғининг парциал босими, у (33)- формула бўйича аниқланади; Rп.н – тўсувчи конструкциянинг ташқи юзаси ва конденсация эҳтимоли бўлган текислик орасида жойлашган тўсувчи конструкция қисмининг буғ ўтишига қаршилиги м²·ч·Па/мг, у 6.3-бандга мувофиқ аниқланади; eн.год – ташқи ҳаводаги сув буғининг йиллик давр мобайнида ўртача парциал босими, Па, ҚМҚ 2.01.01-94 бўйича аниқланади; zо – буғ йиғилиш даврининг давомийлиги, сутка, у ҚМҚ 2.01.01-94 га мувофиқ ташқи ҳавонинг ўртача ойлик ҳароратлари манфий бўлган даврга тенг деб қабул қилинади; Eо – конденсация эҳтимоли бўлган текисликда сув буғининг парциал босими, Па, у ўртача ойлик ҳароратлари манфий бўлган ойлар давомида ташқи ҳавонинг ўртача ҳароратида аниқланади; γw – намланаётган қатлам материалининг зичлиги, кг/м³, 1-илова бўйича γо га тенг деб қабул қилинади; δw – тўсувчи конструкциядаги намланаётган қатламнинг қалинлиги, м, у бир жинсли (бир қатламли) девор қалинлигининг 2/3 га тенг деб ёки кўп қатламли тўсувчи конструкциянинг иссиқлик изоляцияловчи қатлами (исситкич) қалинлигига тенг деб қабул қилинади; Δ wср – намлик тўпланиш даври, zо, мобайнида намланаётган қатлам материалида (бу материал 1-иловада келтирилган) намликнинг ҳисобий масса нисбатининг йўл қўйилган чегаравий орттирмаси, %, 13-жадвал бўйича қабул қилинади.
Eйил – бир йиллик эксплуатация даврида конденсация эҳтимоли бўлган текисликда тўйинган сув буғининг парциал босими, Па, у қуйидаги формула бўйича аниқланади:

бу ерда: E1, E2, E3 – конденсация эҳтимоли бўлган текисликдаги ҳароратга қараб (33)-формула бўйича аникланадиган тўйинган сув буғининг парциал босимлари, Па, бунда конденсация эҳтимоли бўлган текисликдаги ҳарорат мос равишда қиш, баҳор-куз ва ёз мавсумларидаги ташқи ҳавонинг ўртача ҳарорати бўйича аниқланади; z1, z2, z3 – қиш, баҳор-куз ва ёз масумларининг давомийлиги, ой, у КМК 2.01.01-94га асосан қуйидаги шартлар ҳисобга олинган ҳолда аниқланади:
а) ташки хавонинг ўртача ҳарорати -5°С дан паст бўлган ойлар қиш даврига мансуб;
б) ташқи ҳавонинг ўртача ҳарорати -5°С дан +5°С гача бўлган ойлар баҳор-куз даврига мансуб;
в) ташқи ҳавонинг ўртача ҳарорати плюс +5°С дан юқори бўлган ойлар ёз даврига мансуб.
η – (32)-формула бўйича аниқланади:

бу ерда eн.о – ўртача ойлик ҳароратлари манфий бўлган ойлар мобайнида ташқи ҳаводаги сув буғининг ўртача парциал босими, ҚМҚ 2.01.01-94 бўйича аниқланади.
Эслатмалар.
1. Тўйинган сув буғининг парциал босими E, Па, унинг маълум t ҳароратида, 0С, қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

2. Агрессив мухитли хоналар конструкцияси учун тўйинган сув буғининг парциал босимлари, E1, E2, E3 ва Eо, агрессив муҳит ҳисобга олинган ҳолда қабул қилиниши лозим.
3. Тўйинган сув буғининг парциал босими E3ни ёз мавсуми учун аниқлашда кондесация эҳтимоли бўлган текисликдаги ҳарорат барча ҳолларда ёз мавсумидаги ташқи ҳавонинг ўртача ҳароратидан паст олинмаслиги, ички ҳаводаги сув буғининг парциал босими eв ушбу давр учун ташқи ҳаводаги сув буғининг ўртача парциал босимидан паст олинмаслиги лозим.
4. Бир жинсли (бир қатламли) тўсувчи конструкциядаги конденсация эҳтимоли бўлган текислик конструкциянинг ички юзасидан конструкция қалинлигининг 2/3 қисмига тенг масофада жойлашади, кўп қатламли конструкцияда эса исситкичнинг ташқи юзасига мос келади.
5. Тўсувчи конструкциянинг буғ изоляцияловчи хоссаларини ошириш учун конструкция қатламларининг буғ ўтишига қаршилигини конструкциянинг ички юзасидан то конденсация эҳтимоли бўлган текисликкача ётган чегараларда ошириш ёки хона тарафидан иссиқлик изоляцияловчи қатламдан олдин қўшимча буғ изоляцияловчи қатламни кўзда тутиш лозим.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
Эни 24 м гача бўлган қия томли биноларда (чордоқ ичида ёки ҳаво қатламида сув буғининг конденсацияланишини чеклаш мақсадида) қопламанинг ички юзаси ва ҳаво қатлами орасида жойланган чордоқ ораёпмаси ёки шамоллатиладиган қоплама конструкцияси қисмининг буғ ўтишига қаршилиги Rп, м²·ч·Па/мг, бўғ ўтишига талаб қилинган қаршиликдан, Rптр, м²·ч·Па/мг, кам бўлмаслиги лозим ва у қуйидаги формула бўйича аниқланади:

бу ерда eв, eн.о – (28), (29) ва (32) формулалардаги қаби.
Бир қатламли ёки кўп катламли тўсувчи конструкциядаги алоҳида қатламнинг буғ ўтишига қаршилигини қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим: бу ерда δ – тўсувчи конструкция қатламининг қалинлиги, м; μ - тўсувчи конструкция қатлами материалининг ҳисобий бўғ ўтказувчанлик коэффициенти, мг/(м·ч·Па), 1-илова бўйича қабул қилинади.
Кўп қатламли тўсувчи қонструкция (ёки унинг қисми)нинг буғ ўтишига қаршилиги тўсувчи қонструкцияни ташқил қилган қатламларнинг буғ ўтишига қаршиликлари йиғиндисига тенг.
Листли материалларнинг ва буғ сақлайдиган юпқа қатламларнинг буғ ўтишига қаршилиги Rп ни 10-илова бўйича қабул қилиш лозим.
Эслатмалар:
1. Тўсувчи конструкциялардаги ҳаво қатламларининг буғ ўтишига қаршилигини, ушбу қатламларнинг жойлашиши ва қалинлигидан қатъи назар, нолга тенг деб қабул қилиш лозим.
2. Нам ёки ҳўл режимли хоналарда тўсувчи конструкциялар элементларининг бирикмаларида хона тарафидан (ёруғлик оралиқлари тўлдирмаларининг деворга туташган жойлари ва б.) иссиқлик ўтказмайдиган зичловчиларнинг буғ изоляциясини кўзда тутиш лозим; бу каби бирикмали жойларда буғ киришига қаршилик ташқи ҳавонинг ўртача ойлик ҳарорати манфий бўлган даврда бирикмаларда намлик йиғилишини чегаралаш шартидан келиб чиқиб, ҳарорат ва намлик майдонларининг ҳисоблари асосида текширилади.
Қуйидаги тўсувчи конструкцияларнинг буғ ўтишга киршилигини аниқлаш талаб қилинмайди:
а) қуруқ ёки нормал режимдаги хоналарнинг бир жинсли (бир қатламли) ташқи деворлари;
б) қуруқ ёки нормал режимдаги хоналарнинг икки қатламли ташқи деворлари, агар девор ички қатламининг буғ ўтишига қаршилиги 1,6 (м²·ч·Па)/мг дан кўпроқ бўлса.
Нам ёки ҳўл режимли биноларнинг қопламаларида иссиқлик изоляицияловчи қатламни (иситкични) намланишдан сақлаш учун, буғ изоляциясини (иссиқлик изоляцияловчи қатламдан пастроқда) кўзда тутиш ҳамда буни 6.3-бандга мувофиқ қопламанинг буғ ўтишига қаршилигини аниқлашда ҳисобга олиш лозим.
1-илова ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ ВА КОНСТРУКЦИЯЛАРИНИНГ ИССИҚЛИК-ТЕХНИК КЎРСАТГИЧЛАРИ
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
BIMFAB eslatmasi: jadval 2018-yilgi nashr skanidan. 129–137-pozitsiyalar 2024-yil 26-martdagi 01/2-5-son buyruq (hisob raqami 244) bilan o‘zgartirilgan, 133б-pozitsiya chiqarib tashlangan — amaldagi qiymatlar quyidagi jadvalda.
| Материал | Материалларнинг қуруқ ҳолатдаги тавсифлари | Материалдаги намликнинг ҳисобий масса нисбати (1.3-банд бўйича фойдаланиш шарт-шароитларида) w, % | Ҳисобий коэффициентлар (1.3-бинд бўйича фойдаланиш шарт-шароитларида) | |||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| зичлиги γо, кг/м³ | солиштирма иссиқлик сиғими cо, кДж/(кг·°С) | иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти λо, Вт/(м·°С) | иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти λ, Вт/(м·°С) | иссиқлик ўзлаштириш коэффициенти (24 соат даврда) s, Вт/(м²·°С) | буғ ўтказувчанлик коэффициенти μ, мг/(м·соат·Па) | |||||
| А | Б | А | Б | А | Б | А, Б | ||||
| 129. Минерал пахтали тикма бордонлар (матлар) (ГОСТ 21880-2022 бўйича) | 30 — 50 | 0,84 | 0,040 | 2 | 5 | 0,046 | 0,050 | 0,37 | 0,39 | 0,55 |
| 129. а. Минерал пахтали тикма бордонлар (матлар) (ГОСТ 21880-2022 бўйича) | 51 — 70 | 0,84 | 0,042 | 2 | 5 | 0,048 | 0,053 | 0,45 | 0,47 | 0,50 |
| 129. б. Минерал пахтали тикма бордонлар (матлар) (ГОСТ 21880-2022 бўйича) | 71 — 90 | 0,84 | 0,044 | 2 | 5 | 0,050 | 0,055 | 0,53 | 0,55 | 0,45 |
| 129. в. Минерал пахтали тикма бордонлар (матлар) (ГОСТ 21880-2022 бўйича) | 91 — 110 | 0,84 | 0,046 | 2 | 5 | 0,053 | 0,058 | 0,59 | 0,62 | 0,40 |
| 129. г. Минерал пахтали тикма бордонлар (матлар) (ГОСТ 21880-2022 бўйича) | 111 — 130 | 0,84 | 0,048 | 2 | 5 | 0,055 | 0,060 | 0,66 | 0,69 | 0,35 |
| 130. Штапел шиша толасидан бордонлар (матлар) | 10 — 13 | 0,84 | 0,038 | 2 | 5 | 0,043 | 0,048 | 0,19 | 0,19 | 0,60 |
| 130. а. Штапел шиша толасидан бордонлар (матлар) (ГОСТ 10499-95 бўйича) | 14 — 21 | 0,84 | 0,038 | 2 | 5 | 0,043 | 0,048 | 0,24 | 0,25 | 0,60 |
| 130. б. Штапел шиша толасидан бордонлар (матлар) (ГОСТ 10499-95 бўйича) | 22 — 29 | 0,84 | 0,038 | 2 | 5 | 0,043 | 0,048 | 0,28 | 0,29 | 0,58 |
| 130. в. Штапел шиша толасидан бордонлар (матлар) (ГОСТ 10499-95 бўйича) | 30 — 41 | 0,84 | 0,040 | 2 | 5 | 0,046 | 0,050 | 0,34 | 0,35 | 0,56 |
| 130. г. Штапел шиша толасидан бордонлар (матлар) (ГОСТ 10499-95 бўйича) | 42 — 50 | 0,84 | 0,040 | 2 | 5 | 0,046 | 0,050 | 0,37 | 0,39 | 0,54 |
| 131. Штапел шиша толасидан бордонлар (матлар) (ГОСТ 10499-95 бўйича) | 15 — 17 | 0,84 | 0,038 | 2 | 5 | 0,043 | 0,048 | 0,21 | 0,22 | 0,60 |
| 131. а. Штапел шиша толасидан бордонлар (матлар) (ГОСТ 10499-95 бўйича) | 18 — 26 | 0,84 | 0,038 | 2 | 5 | 0,043 | 0,048 | 0,26 | 0,27 | 0,60 |
| 131. б. Штапел шиша толасидан бордонлар (матлар) (ГОСТ 10499-95 бўйича) | 27 — 38 | 0,84 | 0,040 | 2 | 5 | 0,046 | 0,050 | 0,33 | 0,34 | 0,58 |
| 131. в. Штапел шиша толасидан бордонлар (матлар) (ГОСТ 10499-95 бўйича) | 39 — 50 | 0,84 | 0,040 | 2 | 5 | 0,046 | 0,050 | 0,37 | 0,39 | 0,58 |
| 131. г. Штапел шиша толасидан бордонлар (матлар) (ГОСТ 10499-95 бўйича) | 51 — 66 | 0,84 | 0,044 | 2 | 5 | 0,050 | 0,055 | 0,45 | 0,47 | 0,56 |
| 131. д. Штапел шиша толасидан бордонлар (матлар) (ГОСТ 10499-95 бўйича) | 67 — 84 | 0,84 | 0,044 | 2 | 5 | 0,050 | 0,055 | 0,51 | 0,53 | 0,56 |
| 131. е. Штапел шиша толасидан бордонлар (матлар) (ГОСТ 10499-95 бўйича) | 151 — 176 | 0,84 | 0,050 | 2 | 5 | 0,057 | 0,063 | 0,78 | 0,82 | 0,48 |
| 131. ж. Штапел шиша толасидан бордонлар (матлар) (ГОСТ 10499-95 бўйича) | 177 — 200 | 0,84 | 0,054 | 2 | 5 | 0,062 | 0,068 | 0,87 | 0,91 | 0,44 |
| 132. Минерал пахтадан плиталар (битум боғловчиси асосида) (ГОСТ 10140-2003 бўйича) | 51 — 75 | 0,84 | 0,042 | 2 | 5 | 0,048 | 0,053 | 0,47 | 0,49 | 0,56 |
| 132. а. Минерал пахтадан плиталар (битум боғловчиси асосида) (ГОСТ 10140-2003 бўйича) | 75 — 100 | 0,84 | 0,044 | 2 | 5 | 0,050 | 0,055 | 0,55 | 0,58 | 0,54 |
| 132. б. Минерал пахтадан плиталар (битум боғловчиси асосида) (ГОСТ 10140-2003 бўйича) | 101 — 150 | 0,84 | 0,048 | 2 | 5 | 0,055 | 0,060 | 0,71 | 0,74 | 0,50 |
| 132. в. Минерал пахтадан плиталар (битум боғловчиси асосида) (ГОСТ 10140-2003 бўйича) | 151 — 200 | 0,84 | 0,052 | 2 | 5 | 0,059 | 0,065 | 0,85 | 0,89 | 0,46 |
| 132. г. Минерал пахтадан плиталар (битум боғловчиси асосида) (ГОСТ 10140-2003 бўйича) | 201 — 250 | 0,84 | 0,058 | 2 | 5 | 0,066 | 0,073 | 1,01 | 1,05 | 0,42 |
| 133. Минерал пахтадан юмшоқ плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 40 — 45 | 0,84 | 0,040 | 2 | 5 | 0,046 | 0,050 | 0,35 | 0,37 | 0,58 |
| 133. а. Минерал пахтадан юмшоқ плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 46 — 55 | 0,84 | 0,040 | 2 | 5 | 0,046 | 0,050 | 0,39 | 0,41 | 0,58 |
| 134. Минерал пахтадан ярим бикир плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 56 — 65 | 0,84 | 0,040 | 2 | 5 | 0,046 | 0,050 | 0,43 | 0,45 | 0,56 |
| 134. а. Минерал пахтадан юмшоқ плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 66 — 75 | 0,84 | 0,042 | 2 | 5 | 0,048 | 0,053 | 0,47 | 0,49 | 0,56 |
| 134. б. Минерал пахтадан юмшоқ плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 76 — 90 | 0,84 | 0,044 | 2 | 5 | 0,050 | 0,055 | 0,53 | 0,55 | 0,54 |
| 135. Минерал пахтадан бикир плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 91 — 110 | 0,84 | 0,046 | 2 | 5 | 0,053 | 0,058 | 0,59 | 0,62 | 0,54 |
| 135. а. Минерал пахтадан юмшоқ плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 111 — 130 | 0,84 | 0,046 | 2 | 5 | 0,053 | 0,058 | 0,65 | 0,68 | 0,52 |
| 135. б. Минерал пахтадан юмшоқ плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 131 — 150 | 0,84 | 0,048 | 2 | 5 | 0,055 | 0,060 | 0,71 | 0,74 | 0,50 |
| 136. Минерал пахтадан юқори бикирликдаги плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 151 — 170 | 0,84 | 0,050 | 2 | 5 | 0,057 | 0,063 | 0,77 | 0,81 | 0,48 |
| 136. а. Минерал пахтадан юқори бикирликдаги плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 171 — 190 | 0,84 | 0,052 | 2 | 5 | 0,059 | 0,065 | 0,83 | 0,87 | 0,46 |
| 136. б. Минерал пахтадан юқори бикирликдаги плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 191 — 210 | 0,84 | 0,054 | 2 | 5 | 0,062 | 0,068 | 0,89 | 0,93 | 0,44 |
| 137. Минерал пахтадан қаттиқ плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 211 — 230 | 0,84 | 0,056 | 2 | 5 | 0,064 | 0,070 | 0,95 | 0,99 | 0,42 |
| 137. а. Минерал пахтадан юқори бикирликдаги плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 231 — 270 | 0,84 | 0,058 | 2 | 5 | 0,066 | 0,073 | 1,05 | 1,09 | 0,38 |
| 137. б. Минерал пахтадан юқори бикирликдаги плиталар (синтетик боғловчи асосида) (ГОСТ 9573-2012 бўйича) | 271 — 330 | 0,84 | 0,060 | 2 | 5 | 0,069 | 0,075 | 1,18 | 1,23 | 0,32 |
(1-илованинг 129, 129а, 130, 131–131г, 132, 133, 133а, 134–134б, 135, 135а, 136 ва 137-позициялари Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 26 мартдаги 01/2-5-сон буйруғи (ҳисоб рақами 244, 08.04.2024 й.) таҳририда баён этилган; 129б–129г, 130а–130г, 131д–131ж, 132а–132г, 135б, 136а, 136б, 137а ва 137б-позициялар шу буйруққа асосан киритилган; 133б-позиция чиқариб ташланган)
BIMFAB eslatmasi: bu jadval o‘zgartirish buyrug‘i ilovasidagi jadvaldan aynan olindi (ustun sarlavhalari — 1-ilova jadvalidan). Yuqoridagi skan jadvaldagi 129–137-pozitsiyalar eskirgan — shu jadvaldagi qiymatlarni qo‘llang.
1а-илова ЛОЙИХАЛАШТИРИЛГАН БИНОНИНГ ИССИҚЛИК-ТЕХНИК ВА ЭНЕРГЕТИК ПАРАМЕТРЛАРИНИНГ ҲИСОБИЙ ҚИЙМАТЛАРИ ЖАДВАЛИ
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
2-илова БЕРК ҲАВО ҚАТЛАМЛАРИНИНГ ТЕРМИК ҚАРШИЛИГИ
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
3-илова ПАНЕЛЬ ДЕВОРЛАРНИНГ ИССИҚЛИК ТЕХНИК БИР ЖИНСЛИЛИК КОЭФФИЦИЕНТИ, r
Маълумот учун
1. Қовурғали ва иссиқлик изоляцияловчи қистирмали уч қатламли бетон конструкцияларнинг участкалари учун r коэффициентини қуйидаги формула бўйича ҳисоблаш лозим:

бу ерда r1 – конструкциядаги қовурғаларнинг нисбий майдонини ҳисобга олувчи коэффициент, у 3-илованинг 1-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим;
r2 – конструкциядаги қовурғалар материалининг зичлигини ҳисобга олувчи коэффициент, у 3-илованинг 2-жадвали бўйича қабул қилиниши лозим.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
2. Минерал толали ёки кўпиклантирилган пластмассадан тайёрланган иссикич билан қўшилиб келган эгилувчан металл боғланишли панеллардан иборат тўсувчи конструкцияларнинг қисмлари учун r коэффициентини 3-илованинг 3-жадвалига мувофиқ фактик қийматларга аниқлик киритган ҳолда қабул қилишга йўл қўйилади.
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
Эслатмалар.
1. r1, r2 ва r ларнинг оралик қийматларини 1-3-жадваллар бўйича интерполяциялаш ёрдамида аниклаш лозим.
2. Ушбу иловада келтирилмаган конструкциялар учун r коэффициентини ГОСТ 26254 температура майдонлари буйича аниқлаш лозим.
4-илова ТЎСУВЧИ КОНСТРУКЦИЯЛАРДАГИ ИССИҚЛИК ЎТКАЗУВЧАН КИРИТМАЛАР СХЕМАЛАРИ

The figure is taken from the PDF copy published by the ministry.
5-илова ДЕРАЗАЛАР, БАЛКОН ЭШИКЛАРИ ВА ФОНАРЛАРНИНГ ИССИҚЛИК УЗАТИЛИШИГА КЕЛТИРИЛГАН ҚАРШИЛИГИ
Маълумот учун
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
6-илова ТЎСУВЧИ КОНСТРУКЦИЯ ТАШҚИ СИРТИДАГИ МАТЕРИАЛНИНГ ҚУЁШ РАДИАЦИЯСИНИ ЮТИШ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
7-илова ҚУЁШДАН САҚЛАЙДИГАН ҚУРИЛМАЛАРНИНГ ИССИҚЛИК ЎТКАЗИШ КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
8-илова МАТЕРИАЛЛАР ВА КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ ҲАВО ЎТИШИГА ҚАРШИЛИГИ
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
9-илова ЁРУҒЛИК ОРАЛИҚЛАРИ (ДЕРАЗАЛАР, БАЛКОНЛАР ЭШИКЛАРИ ВА ФОНАРЛАР) ТЎЛДИРМАЛАРИНИНГ ҲАВО ЎТИШИГА ҚАРШИЛИГИ
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
10-илова ЛИСТЛИ МАТЕРИАЛЛАРНИНГ ВА БУҒ ИЗОЛЯЦИЯЛОВЧИ ЮПҚА ҚАТЛАМЛАРНИНГ БУҒ ЎТИШИГА ҚАРШИЛИГИ
The table is reproduced as an image from the ministry’s PDF copy.
11-илова ТЕРМИНЛАР ВА ТАЪРИФЛАР
Маълумот учун
Тўсувчи конструкциянинг намлилик ҳолати – тўсувчи конструкция таркиб топган материалларнинг намлилиги билан тавсифланадиган ҳолат.
Хонанинг намлилик режими – хонадаги ҳаво намлигининг вақтда ўзгариши.
Тўсувчи конструкциянинг ҳаво ўтказувчанлиги – тўсувчи конструкцияда ҳаво босимидаги фарқлар келтириб чиқарадиган ҳаво фильтрациясида намоён бўладиган физик ҳодиса. Унинг физик катталиги ҳаво босими фарқлари мавжудлигида тўсувчи конструкция юзаси майдонининг бирлиги орқали ўтган, тўсувчи конструкция юзасининг майдони бўйлаб ўртача ҳисобда олинган ҳаво массасига тенг.
Болалар муассасалари – болалар боғчалари, яслилари, ясли-боғчалар (комбинатлар), гўдак болалар уйлари, болалар уйлари, болаларни қабул қилувчи-тақсимловчи муассасалар.
Иссиқлик-техник бир жинслилик коэффициенти – тўсувчи конструкция фрагменти орқали ўтадиган иссиқлик оқими ва юзасининг майдони худди фрагмент майдонидек бўлган шартли тўсувчи конструкция орқали ўтадиган иссиқлик оқимининг ўзаро нисбати сон жиҳатдан тенг бўлган ўлчовсиз кўрсаткич.
Қуёшдан сақлайдиган қурилманинг иссиқлик ўтказиш коэффициенти – қуёшдан сақлайдиган қурилмаси бўлган ёруғлик оралиғидан ўтадиган иссиқлик миқдори ва қуёшдан сақлайдиган қурилмаси бўлмаган худди шу ёруғлик оралиғидан ўтадиган иссиқлик миқдорининг ўзаро нисбати.
Даволаш-профилактика муассасалари – касалхоналар, клиникалар, стационарлар, госпиталлар, диспансерлар, амбулатор-поликлиника муассасалари, туғруқхоналар.
Хона микроиқлими – хона ички муҳитининг инсонга таъсир кўрсатадиган ҳолати бўлиб, у хонадаги ҳаво ва тўсувчи конструкцияларнинг ҳарорати, намлиги ва ҳаво ҳаракатчанлиги (ГОСТ 30494 бўйича) каби кўрсаткичлар воситасида тавсифланади.
Ижтимоий ҳимоя объектлари – қариялар ва ногиронлар учун интернат-уйлар.
Хона микроиқлимининг оптимал параметрлари – хоналар микроиқлими кўрсаткичларининг шундай бирикувини ифодалайдики (ГОСТ 30494 бўйича), улар инсонга узоқ вақт давомида муттасил таъсир кўрсатишда, хонада ҳозир бўлган камида 80% кишиларда терморегуляция механизмларининг минимал зўриқишида организмнинг иссиқлик ҳолатини ва қулайлик ҳиссини таъминлайди.
Ишлаб чиқариш бинолари – саноат корхоналарининг омборхона, қишлоқ хўжалиги, ишлаб чиқариш ва қўшимча бинолари ва иншоотлари.
Иситиш даврининг давомийлиги – бинода иситиш тизими ишлаш вақтининг ҳисобий даври бўлиб, у йил давомида ташқи ҳавонинг ўртача бир суткалик ҳарорати барқарор равишда 8 °С ва ундан пастроқ ёки, бино турига боғлиқ ҳолда, 10 °С га тенг бўлиб турган ўртача статистик суткалар сонига тенг.
Иситиш даврида ташқи ҳавонинг ўртача ҳарорати – ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳароратлари бўйича иситиш даври учун ўртача ҳисобда олинган ҳарорати.
Ҳарорат фарқи – иккита ҳарорат қийматининг ўзаро фарқи
Йилнинг иссиқ даври – ҳавонинг бир суткалик ўртача ҳарорати бино турига боғлиқ ҳолда 8 °С ёки 10 °С дан юқорироқ бўлган йил даври (ГОСТ 30494).
Бинонинг иссиқлик ҳимоя қобиғи – бинонинг иситиладиган ҳажмини чегаралайдиган туташ контурни ҳосил қиладиган тўсувчи конструкциялар мажмуи.
Шабнам нуқтаси – муайян ҳарорат ва нисбий намликдаги ҳавода конденсат ҳосил бўла бошланадиган ҳарорат.
Тўсувчи конструкция ички юзасининг иссиқлик бериши – тўсувчи конструкция ички юзасининг ташқи муҳит билан иссиқлик алмашинувидан ибрат бўлган физик жараён.
Пол сатҳининг иссиқлик ўзлаштириши – пол сатҳининг бирон-бир предметлар билан алоқада иссиқлик ютиш хоссаси.
Тўсувчи конструкциянинг иссиқликка чидамлилиги – тўсувчи конструкциянинг хонанинг ташқи ва ички муҳитлари томонидан иссиқлик таъсирларининг даврий ўзгаришларида нисбий барқарорликни сақлаш хоссаси.
Тўсувчи конструкцияларнинг эксплуатация шарт-шароитлари – ташқи тўсувчи конструкция материалларининг намлигига жиддий таъсир кўрсатадиган ташқи ва ички муҳит параметрлари мажмуининг тавсифлари.
Ўқув муассасалари – умумий таълим мактаблари, лицейлар, коллежлар.
Йилнинг совуқ (иситиладиган) даври – ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати бино турига боғлиқ ҳолда (ГОСТ 30494 бўйича) 10 ёки 8 °Сга тенг ва ундан паст бўлган йил даври.
Самарали иситкич (самарали иссиқлик изоляцияловчи материал) – қуруқ ҳолатдаги иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,10 Вт/(м·0С) дан ошмаган иссқликлик изоляцияловчи материали.
12-илова Меъёрий ҳужжатлар рўйхати
Мажбурий
1. ҚМҚ 2.01.01-94 лойихалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар.
2. ҚМҚ 2.01.03-96 Зилзилавий ҳудудларда қурилиш.
3. ҚМҚ 2.01.18-18* Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи меъёрлари.
4. ҚМҚ 2.03.10-95* Том ва томқопламалар.
5. ҚМҚ 2.04.05-97* Иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш.
6. ҚМҚ 2.09.07-97 Чорвачилик, паррандачилик, ҳайвонотчилик бинолар ва иншоотлар.
7. ШНК 2.01.02-04 Бинолар ва иншоотлар ёнғин хавфсизлиги.
8. ШНК 1.03.01-16 «Бинолар ва иншоотлар капитал қурилишини лойихалаш хужжатларини таркиби, ишлаб чиқиши, маъқуллатиш ва тасдиқлаш тартиби».
9. ШНК 2.08.01-05 Турар жой бинолари.
10.ШНК 2.08.02-09* «Жамовий бинолари ва иншоотлари».
11.ГОСТ 26253 Здания и сооружения. Методы определения теплоустойчивости ограждающих конструкций.
12. ГОСТ 30494 Здания жилые и общественные. Параметры микроклимата помещений.
13.ГОСТ 379-95 Кирпич и камни силикатные. Технические условия. Взамен ГОСТ 379-79.
14.ГОСТ 4598-86 Плиты древесноволокнистые. Технические условия. Взамен РСТ Уз 905-98.
15.ГОСТ 10632-2007 Плиты древесностружечные. Технические условия. Взамен РСТ Уз 896-98. Приказ Госархитектстроя от 20.04.2009г. № 51.
16.ГОСТ 21880-2011 Маты прошивные из минеральной ваты теплоизоляционные. Технические условия. Взамен ГОСТ 21880-94. Приказ Госархитектстроя от 29.09.11 г.№ 69.
17.ГОСТ 9573-2012 Плиты из минеральной ваты на синтетическом связующем теплоизоляционные. Технические условия. Взамен ГОСТ 9573-96. Приказ Госархитектстроя от 23.12.15 г. № 191.
18. ГОСТ 10140-2003 Плиты теплоизоляционные на битумном связующем. Технические условия. Взамен РСТ Уз 715-96. Приказ Госархитектстроя от 19.03.07г. № 35.
19. ГОСТ 10499-95 Изделия теплоизоляционные из стеклянного штапельного волокна. Технические условия. Взамен ГОСТ 10499-78.
20. ГОСТ 15588-2014 Плиты пенополистирольные теплоизоляционные. Технические условия. Взамен ГОСТ 15588-86. Срок введения с 01.01.17 г.
21. ГОСТ 20916-871 Плиты теплоизоляционные из пенопласта на основе резальных фенолоформальдегидных смол. Технические условия. Взамен ГОСТ 20916-75.
22. ГОСТ 5578-94 Щебень из доменного шлака для бетона. Технические условия. Взамен ГОСТ 5578-76, в части методов химического анализа заменен на ГОСТ 8269.1-97.
23. ГОСТ 10832-2009 Песок и щебень перлитовые вспученные. Технические условия. Взамен ГОСТ 10832-91. Приказ Госархитектстроя от 23.12.15 г. № 191.
24. ГОСТ 12865-67 Вермикулит вспученный. Технические условия.
25. ГОСТ 8736-93*** Песок для строительных работ. Технические условия. Взамен ГОСТ 8736-85, ГОСТ 26193-84. Изменение № 1 приказ Госархитектстроя от 03.08.98г. № 50, изменение № 2 приказ Госархитектстроя от 02.04.2001г. № 16, изменение № 3 приказ Госархитектстроя от 29.09.11 г. № 69.
26.ГОСТ 18124-2012 Листы хризотилцементные плоские. Технические условия. Взамен ГОСТ 18124-95, ГОСТ 8747-88 в части методов испытаний плоских листов, ГОСТ 30301-95 в части правил приемки плоских листов. Приказ Госархитектстроя от 23.12.15 г. № 191.
27. ГОСТ 9548-74 Битумы нефтяные кровельные. Технические условия.
28.ГОСТ 9128-2009 Смеси асфальтобетонные дорожные, аэродромные и асфальтобетон. Технические условия. Взамен ГОСТ 9128-97. Приказ Госархитектстроя от 05.08.10 г. № 52.
29.ГОСТ 10923-93** Рубероид. Технические условия. Взамен ГОСТ 10923-82. Изменение № 2 приказ Госархитектстроя от 02.04.2001г. № 16.
30.ГОСТ 2697-831* Пергамин кровельный. Технические условия. Взамен ГОСТ 2697-75. Изменение №1 приказ Госархитектстроя от 20.03.2001г. № 14.
31.ГОСТ 7251-77** Линолеум поливинилхлоридный на тканевой подоснове. Технические условия. Взамен РСТ Уз 813-97. Изменение № 1 принято приказом Госархитектстроя от 06.12.2001г. № 62.
32.ГОСТ 10884-94 Сталь арматурная термомеханически упрочненная для железобетонных конструкций. Технические условия.
33.ГОСТ 22233-2001* Профили прессованные из алюминиевых сплавов для светопрозрачных ограждающих конструкций. Общие технические условия. Взамен ГОСТ 22233-93. Изменение № 1 принятое приказом Госархитектстроя от 06.10.03 г. № 56.
34.ГОСТ 111-2001 Стекло листовое. Технические условия. Взамен ГОСТ 111-90.
35.O’z DSt 809-97 Бино ва иншоатлар. Тўсиқ конструкцияларининг иссиқликлик узатишга қаршилигини аниқлаш услублари. Взамен ГОСТ 26254-84.
36. O’z DSt 745-96 Бино ва иншоатлар. Тўсиқ конструкцияларнинг хаво сингишга бўлган қаршилигини аниқлаш услублари.
37. O’z DSt 810-97 Бино ва иншоатлар. Тўсиқ конструкцияларнинг турғунлигини аниқлаш услуби.
38. O’z DSt 3255:2017 Сопол ғишт ва тошлар. Техникавий шартлар.
Ўрнига жорий этилган ҳужжат (биринчи саҳифадаги реквизитлардан)
ҚМҚ 2.01.04-97* ўрнига.
Official source: Qurilish vazirligining rasmiy nashri (skan PDF) va 01/2-5-son buyruq (PDF). Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.






































