Codes & standards ШНҚ 2.01.04-18
ШНҚ 2.01.04-18, 2.1*-банд
2. ТЎСУВЧИ КОНСТРУКЦИЯЛАРНИНГ ИССИҚЛИК УЗАТИЛИШИГА ҚАРШИЛИГИ
Тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик узатилишига келтирилган қаршилиги R0, санитария-гигиена шарт-шароитларидан келиб чиққан ва конденсат ҳосил бўлишини истисно қилган ҳолда, 2.2-банд бўйича аниқланадиган R0тр қийматидан кам бўлмаслиги, шунингдек 2а-жадвалда белгиланган иссиқлик ҳимоясининг биринчи даражасига тўғри келувчи қийматдан кам бўлмаслиги лозим.
Давлат капитал маблағлари ёки маҳаллий бюджет ҳисобига амалга ошириладиган турар-жой, даволаш-профилактика ва болалар муассасалари, ўқув юртлари, интернатлар қурилиши, реконструкцияси ва капитал таъмирида 2б-жадвалга мувофик иссиқлик ҳимоясининг иккинчи даражасини қабул қилиш лозим.
Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга ошириладиган турар-жой, жамоат ва саноат биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашда лойиҳалаштириш вазифасига мувофиқ иссиқлик ҳимоясининг иккинчи (2б-жадвал) ёки учинчи (2в-жадвал) даражасини қабул қилиш тавсия этилади.
Бинонинг иссиқлик ҳимоясини биринчидан юқорироқ даража бўйича лойиҳалашда, бошқа битта ёки бошқа бир нечта тўсувчи конструкцияларнинг иссиқликка қаршилиги ортган тақдирда, айрим тўсувчи конструкциялар учун R0тр ни биринчи даража бўйича қабул қилишга йўл қўйилади. Бинонинг барча тўсувчи конструкциялари орқали жами иссиқлик йўқотишлар лойиҳалаштирилаётган иссиқлик ҳимояси даражаси учун жадвалда белгиланган R0тр қийматлари бўйича ҳисобланган иссиқлик йўқотишлардан ошмаслиги керак.
Иситиш даврининг градус-суткаси Dd, °С*сутка, қуйидаги формула бўйича аниқланиши лозим:

бу ерда: tв – ички ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °С, у тегишли бино ва иншоотларни лойиҳалаш меъёрларига мувофиқ қабул қилинади; tот.пер., zот.пер – ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати 10 °Сдан ошаган даврнинг ўртача ҳарорати, °С, ва давомийлиги, сутка, улар ҚМҚ 2.01.01-94 бўйича қабул қилинади.
Official source: Qurilish vazirligining rasmiy nashri (skan PDF) va 01/2-5-son buyruq (PDF). Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.