Codes & standards ШНҚ 2.01.05-24
ШНҚ 2.01.05-24, 124-банд
6-боб. Сунъий ёритиш · 5-§. Бино ва иншоотларни ташқи архитектуравий ёритиш
Бинолар фасадлари, иншоотлар, монументлар ва ландшафт архитектураси элементларининг равшанлиги уларнинг аҳамиятлилиги, жойлашган ўрни ва уларнинг шаҳардаги кўз орқали қабул қилишнинг устунлик қилувчи шартларидан келиб чиқиб, ушбу ШНҚнинг 22-жадвалига мувофиқ олиниши керак.
| Шаҳар жойларининг тоифалари | Ёритиш объектининг жойлашиш ўрни | Ёритиш объекти | Узвий ёритиш, фасаднинг ўртача равшанлиги, Lф, cd/m2 | Узвий ва урғу берувчи ёритиш, нур орқали урғу берилган L элементнинг ёруғлиги, Lэ, cd/m2 | Локал ёритиш, ўртача равшанлик L, cd/m2 |
|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 |
| А | Пойтахт марказий майдонлари, умумшаҳар зоналари | Миллий аҳамиятга эга архитектура ёдгорликлари, йирик жамоат бинолари, ёдгорликлар | 10 | 30 | 10 |
| Шаҳар аҳамиятидаги магистрал кўчалар ва майдонлар | Архитектура, тарихий ва маданий ёдгорликлари, шаҳар аҳамиятидаги ёдгорлик ва объектлар | 8 | 25 | 8 | |
| Шаҳар аҳамиятидаги парклар, боғлар, бульварлар, скверлар, пиёдалар йўлакчалари | Маданий мерос объекти ҳудуди чегараларидаги бино, иншоот, ёдгорликлар, монументлар, ноёб ландшафт элементлари | 5 | 15 | 5 | |
| Б | Туман жамоат марказлари майдонлари | Туман аҳамиятидаги ёдгорликлар, монументлар, бинолар ва иншоотлар | 7 | 20 | 8 |
| Туман аҳамиятидаги магистрал кўчалар ва майдонлар | Юқоридаги каби | 5 | 15 | 5 | |
| Туман аҳамиятидаги парклар, боғлар, скверлар, бульварлар ва пиёдалар йўлакчалари | Юқоридаги каби ва ландшафтнинг характерли элементлари | 3 | 10 | 3 | |
| В | Маҳаллий аҳамиятдаги кўчалар ва майдонлар, пиёдалар йўлакчалари | Маданий мерос объектлари ҳудудий чегараларидаги ёдгорликлар ва монументлар, бинолар ва иншоотлар | 5 | 10 | 3 |
| Маҳаллий аҳамиятдаги боғлар, скверлар, бульварлар | Юқоридаги каби ва ландшафтнинг характерли элементлари | 3 | 8 | 3 | |
| Изоҳ: | |||||
| 1) 300 m масофадан кўриладиган доминант объектлар равшанлигини 50 фоизгача ошириш мумкин; | |||||
| 2) ёритиладиган объект ёритилмаган муҳит ичида жойлашганда, мазкур жадвалда келтирилган равшанлик нормасини 50 фоизгача камайтириш мумкин. | |||||
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.