Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24

ШНҚ 2.01.08-24, 175-банд

11-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудлари (Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудлари) шовқиндан ҳимоялашга қўйиладиган талаблар

175

Акустик ҳисоблашларни амалга оширишда қуйидаги бошланғич маълумотларни ҳисобга олиш керак:

автомобиль, темир йўл магистраллари, сув йўллари, шунингдек қурилишни авиация шовқинидан чегаралаш зоналари ва мукаммал қурилиш объектларини жойлаштириш схемалари. Бунда, техник-иқтисодий асослашда, маълум бир транспорт тури ва мос равишда у ҳаракатланадиган трассалар бўлмаслиги ҳамда схемада барча мавжуд ва лойиҳаланадиган (қурилиши режалаштирилган) бинолар ҳамда уларнинг қаватлилигини кўрсатиш;

автомобиль, темир йўл ва сув транспортининг ҳаракат параметрлари ва таркиби тўғрисида маълумотлар, шунингдек самолётларнинг берилган ҳудуд устидан учиб ўтиш жадаллиги (интенсивлиги) ва учиб ўтадиган самолётларнинг турлари тўғрисида маълумотлар. Бунда, кўрсатилган маълумотларни куннинг кундузги ва тунги вақтлари учун ҳамда жорий давр ҳолати учун ва прогноз учун алоҳида-алоҳида тақдим қилиниши. Транспорт оқимлари учун прогноз маълумотларини олишнинг иложи бўлмаган тақдирда, тегишли ҳисоблашлар амалга оширилиши;

кўриб чиқилаётган ҳудудда трансформатор подстанциялари, иссиқлик таъминоти корхоналари ва бошқа коммунал объектларнинг жойлашуви ҳамда уларга ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг шовқин тавсифлари тўғрисида маълумотлар;

саноат зоналарининг ёки алоҳида саноат корхоналари ва энергетика хўжалиги объектларининг жойлашиш схемалари, шунингдек кўрсатилган объектлардаги шовқин манбаларининг шовқин тавсифлари тўғрисида маълумотлар.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.