Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24

ШНҚ 2.01.08-24, 176-банд

11-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудлари (Шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг ҳудудлари) шовқиндан ҳимоялашга қўйиладиган талаблар

176

Кутиладиган шовқин даражаларини ҳисоблашлар шовқиндан ҳимоя қилинадиган объектга боғлиқ равишда ва қуйидаги кўрсатмаларни ҳисобга олиш билан танланадиган ҳисоблаш нуқталари учун бажарилиши керак:

кичик даҳалар ва турар жой объектлари бинолари гуруҳининг дам олиш майдончалари, мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларининг ўйин майдончалари, тиббиёт ташкилотлари ва санаторийларнинг ҳудудларида ҳисоблаш нуқталари майдончаларнинг шовқин манбаига энг яқин чегарасида, ер юзасидан 1,5 m баландликда танланиши;

майдонча қисман бино, иншоот ёки маълум бир бошқа экранлайдиган объектнинг товуш сояси зонасида ва қисман товуш тўғридан-тўғри таъсир кўрсатадиган зонада жойлашган бўлса, ҳисоблаш нуқтаси товуш сояси зонасидан ташқарида жойлашиши;

бино, иншоот ёки маълум бир бошқа экранлайдиган объектда суқилиб кирадиган шовқин даражаси мазкур ШНҚ нинг 5-бобида келтирилган нормаланадиган турар жой объектлари ва бошқа биноларга бевосита туташадиган ҳудудларда ҳисоблаш нуқталари биноларнинг шовқин манбаи томонга қараган томонларидан 2 m масофада, бир-икки қаватли бинолар учун ер юзасидан 1,5 m баландликда, уч қаватли ва ундан баланд бинолар учун ер юзасидан 4 m баландликда танланиши.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.