Бино ва иншоотларни янгитдан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш лойиҳаларида шовқиндан ҳимоялаш чора-тадбирлари қуйидаги бўлимларда кўрсатилган бўлиши лозим:
а) “технологик ечимлар” бўлимида:
ишлаб чиқариш корхоналари учун технологик асбоб-ускуналар ва уларни ишлаб чиқариш цехлари ҳамда саноат корхоналарининг ҳудудларига жойлаштириш схемаларини танлашда иш жойларида шовқин даражасини максимал рухсат этилган даражагача камайтиришни таъминлаш масалалари белгиланиши лозим;
б) “қурилиш ечимлари” бўлимида:
ишлаб чиқариш корхоналари учун иш жойларида кутиладиган шовқин даражаларини акустик ҳисоблаш асосида ҳисобий шовқин даражаларининг йўл қўйиладиган шовқин даражаларига мувофиқлиги баҳоланган бўлиши ва кейингиси ортиқ бўлган тақдирда, шовқиндан ҳимоялаш бўйича қурилиш-акустик чора-тадбирлар танланган ва лойиҳаланган бўлиши керак;
в) “меъморий-қурилиш ечимлари” бўлимида:
турар жой, фуқаролик қурилиши объектлари учун шовқин даражалари нормаланадиган хоналарда кутиладиган шовқин даражалари ҳисобланган бўлиши, бино конструкцияларининг ҳаво ва зарба шовқинидан сақлайдиган товуш изоляцияси аниқланган бўлиши ва уларнинг техник ечимлари ишлаб чиқилган бўлиши лозим;
г) “муҳандислик асбоб-ускуналари” бўлимида:
бинодаги муҳандислик асбоб-ускуналари томонидан ҳосил қилинадиган шовқин даражаларини ҳисоблаш асосида муҳандислик асбоб-ускуналарининг товуш ва вибрация изоляцияси бажарилган ҳамда тегишли ҳисоб-китоблар билан асосланган бўлиши керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.