Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24

ШНҚ 2.01.08-24, 3-банд

3-боб. Умумий қоидалар

3

Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш лойиҳаларида шовқиндан ҳимоялаш бўлими қуйидагиларни ўз ичига олиши зарур:

а) аҳоли пунктининг бош режасини тузиш босқичида:

автомобиль йўллари, аҳоли пунктларининг кўчалари (ички йўллар), темир йўллар, сув ва ҳаво транспорти йўллари, саноат корхоналари ва энергетика объектларига туташувчи аҳоли пунктларининг шовқин хариталари;

б) саноат зоналарининг бош режасини лойиҳалаш босқичида:

саноат корхоналарининг шовқин хариталари, шунингдек шовқиннинг саноат зонаси атрофига ёки корхоналар гуруҳи атрофига таъсирини камайтириш бўйича меъморий-лойиҳавий ва қурилиш-акустика тадбирлари;

в) аҳоли пунктларининг батафсил режалаштиришни лойиҳалаш босқичида:

тегишли ҳудуднинг шовқин хариталари;

турар жой объектлари ва жамоат бинолари тарҳларининг атрофида ҳамда дам олиш майдончаларида белгиланган шовқин даражаларининг ҳисоб-китоблари.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.