Том қопламасининг нишаблари ва томга чегаравий фойдаланиладиган таъсирлар қуйидаги 1-жадвалда келтирилган қийматлардан ошмаслиги лозим.
| Том қопламаларнинг турлари | Нишаблик, фоиз | Томга таъсирлар | ||
|---|---|---|---|---|
| t°C гача иситиш, кўпи билан | зарбалар, kgf/m кўпи билан | кислотали эритмалар | ||
| 1. Биостабил асосли ўрамли материаллардан ва шиша материаллар билан арматураланган суртмали (мастика)лардан: | ||||
| а) шағалдан бўлган ҳимояловчи қатламли ўрамли ва суртмали (мастика) битумли | 1,5 — 10 дан кам | 65 | 2 | Йўл қўйилади |
| б) ўрамли ва суртмали (мастика) битумли, ҳимоя қатлами йирик донадор сепма материаллардан ёки ҳимоя таркиби билан бўялган | 10 — 25 | 75 | Йўл қўйилмайди | Йўл қўйилади |
| в) ўрама-эластомерли | 1,5 — 25 | 75 | Йўл қўйилмайди | Йўл қўйилади |
| 2. Ҳимоя қатлами бўлган ўрамли ва суртмали (мастика)ли (фойдаланиладиган): | 1 | |||
| а) цемент-қум қоришмасидан | 1,5…3,0 | 65 | 5 | Йўл қўйилмайди |
| б) бетон ва армо-цемент плиталардан | 1,5…3,0 | 65 | 10 | Йўл қўйилмайди |
| в) қумли асфальт бетондан | 1,5…3,0 | 65 | 5 | Йўл қўйилади |
| 3. Темир-бетон: | ||||
| а) йиғма (ўрамасиз ва қопламасиз том) | 5-10 дан кам | 80 | 5 | Йўл қўйилмайди |
| б) монолит (фойдаланиладиган) | 0,5-2,5 дан кам | 80 | 5 | Йўл қўйилмайди |
| 4. Донали материаллардан: | ||||
| а) асбест-цемент листлари | 25 — 33 | 80 | Йўл қўйилмайди | Йўл қўйилмайди |
| б) черепицалар | 40 — 50 | 80 | Йўл қўйилмайди | Йўл қўйилади |
| 5. Металлдан ясалган: | ||||
| а) листли пўлат том қоплама | 16 — 25 | 100 | 5 | Йўл қўйилмайди |
| б) профнастил | 10 — 20 | 100 | 5 | Йўл қўйилмайди |
| в) штампланган ёки прокатланган листлар | 10 — 20 | 100 | 5 | Йўл қўйилмайди |
| г) листли пўлат | 5 — 10 | 100 | 5 | Йўл қўйилмайди |
| д) металл-черепица | 17 — 35 | 100 | 3 | Йўл қўйилмайди |
| 6. Маҳаллий материаллардан: | ||||
| а) лой-сомон аралашмаси | 1 — 3 | 75 | Йўл қўйилмайди | Йўл қўйилади |
| б) қамиш, сомон, узун пояли ўсимликлар | 10 — 20 | 65 | Йўл қўйилмайди | Йўл қўйилмайди |
Изоҳлар:
1. Томнинг иситиш ҳарорати қуёш радиацияси таъсирини ҳисобга олган ҳолда қурилиш-иссиқлик техникаси ва иқлим нормалари бўйича (технологик иссиқлик ажратилишини ҳисобга олган ҳолда) ҳисоблаб чиқилади.
Томнинг иссиқланиш ҳароратини пасайтириш мақсадида, кўринмайдиган қатламларни ҳимоя қилиш учун иссиқлик изоляцияловчи материаллар қўлланилиши керак.
Маҳаллий нурли иссиқлик манбалари таъсири остида томнинг қисмлари осма экранлар билан ҳимоя қилинишига йўл қўйилади.
2. Сув изоляцияловчи тўшамага мазкур ШНҚнинг 3-жадвали изоҳининг 1-бандига мувофиқ бўёвчи таркибларни суртиш керак.
3. Иссиқлик ажратилиши юқори бўлган, иситиш ҳарорати 80 °C дан юқори бўлиши мумкин бўлган ёки чанг кўп тўпланадиган бинолар (металлургия ишлаб чиқариши) қопламаларида томни 3 mm қалинликдаги силлиқ пўлат плиталардан лойиҳалашга йўл қўйилади.
4. Механик таъсирлар шартли равишда қуйидагиларга тенглаштирилиб ҳисобланиши керак:
10 kg оғирликдаги қаттиқ жисмларнинг 1 m баландликдан тушишига;
ўткир бурчакли ва қиррали қаттиқ жисмларни судраб юргизишга;
металл белкураклар билан ишлашда 5 кг оғирликдаги жисмларнинг зарбасига;
ёғоч белкураклар билан ишлашда 1 кг оғирликдаги жисмларнинг зарбасига.
5. Даврий равишда намланиб, агрессив муҳитларни ҳосил қилувчи ишлаб чиқариш чиқиндиларининг томга таъсир этиш эҳтимоли инобатга олиш лозим.
6. Суртмали (мастика)лар ушбу ШНҚнинг 4-жадвали 2 ва 3-изоҳларини ҳисобга олган ҳолда қайноқ ва совуқ битумли суртма (мастика)лар бўлинади.
7. Ҳимоя қатлами учун ишлатиладиган атмосфера таъсирига чидамли чиқинди жинслар шағаллар кислотага чидамли бўлиши керак.
8. Ўрамли томнинг нишаблиги 25 фоиздан ортиқ бўлган, нишаблиги 1,5 m бўлган жойларида иссиқликка чидамлироқ суртмали (мастика)лардан фойдаланишга йўл қўйилади (4-жадвал келтирилган туташиш жойларини ўрнатиш учун) ва сувни изоляцияловчи тўшамани том тагига ўрнатилган антисептикланган ёғоч рейкаларга 2 х 25 толь михлари билан 200 mm оралатиб маҳкамланади.
9. Ишлаб чиқариш цехларида герметикликни таъминлаш учун листларни автоматик пайвандлаш шарти билан томнинг нишаблиги 8-12 фоиз қабул қилинади.
Том нишаблиги ва томга таъсир этувчи максимал фойдаланиш юкламалари мазкур ШНҚнинг 1-жадвалида келтирилган қийматлардан ошмаслиги лозим.
Том ёпмасининг нишаблиги том нишаблиги 3 фоиздан кам бўлганда, камида 0,5 фоиз ва том нишаблиги 3 фоиз ҳамда ундан юқори бўлганда, 1 фоиз дан кам бўлмаслиги керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.