Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar ШНҚ 2.03.10-24

ШНҚ 2.03.10-24, 12-банд

3-боб. Умумий қоидалар

12

Том қопламасининг нишаблари ва томга чегаравий фойдаланиладиган таъсирлар қуйидаги 1-жадвалда келтирилган қийматлардан ошмаслиги лозим.

1-жадвал
Том қопламаларнинг турлариНишаблик, фоизТомга таъсирлар
t°C гача иситиш, кўпи биланзарбалар, kgf/m кўпи биланкислотали эритмалар
1. Биостабил асосли ўрамли материаллардан ва шиша материаллар билан арматураланган суртмали (мастика)лардан:
а) шағалдан бўлган ҳимояловчи қатламли ўрамли ва суртмали (мастика) битумли1,5 — 10 дан кам652Йўл қўйилади
б) ўрамли ва суртмали (мастика) битумли, ҳимоя қатлами йирик донадор сепма материаллардан ёки ҳимоя таркиби билан бўялган10 — 2575Йўл қўйилмайдиЙўл қўйилади
в) ўрама-эластомерли1,5 — 2575Йўл қўйилмайдиЙўл қўйилади
2. Ҳимоя қатлами бўлган ўрамли ва суртмали (мастика)ли (фойдаланиладиган):1
а) цемент-қум қоришмасидан1,5…3,0655Йўл қўйилмайди
б) бетон ва армо-цемент плиталардан1,5…3,06510Йўл қўйилмайди
в) қумли асфальт бетондан1,5…3,0655Йўл қўйилади
3. Темир-бетон:
а) йиғма (ўрамасиз ва қопламасиз том)5-10 дан кам805Йўл қўйилмайди
б) монолит (фойдаланиладиган)0,5-2,5 дан кам805Йўл қўйилмайди
4. Донали материаллардан:
а) асбест-цемент листлари25 — 3380Йўл қўйилмайдиЙўл қўйилмайди
б) черепицалар40 — 5080Йўл қўйилмайдиЙўл қўйилади
5. Металлдан ясалган:
а) листли пўлат том қоплама16 — 251005Йўл қўйилмайди
б) профнастил10 — 201005Йўл қўйилмайди
в) штампланган ёки прокатланган листлар10 — 201005Йўл қўйилмайди
г) листли пўлат5 — 101005Йўл қўйилмайди
д) металл-черепица17 — 351003Йўл қўйилмайди
6. Маҳаллий материаллардан:
а) лой-сомон аралашмаси1 — 375Йўл қўйилмайдиЙўл қўйилади
б) қамиш, сомон, узун пояли ўсимликлар10 — 2065Йўл қўйилмайдиЙўл қўйилмайди

Изоҳлар:

1. Томнинг иситиш ҳарорати қуёш радиацияси таъсирини ҳисобга олган ҳолда қурилиш-иссиқлик техникаси ва иқлим нормалари бўйича (технологик иссиқлик ажратилишини ҳисобга олган ҳолда) ҳисоблаб чиқилади.

Томнинг иссиқланиш ҳароратини пасайтириш мақсадида, кўринмайдиган қатламларни ҳимоя қилиш учун иссиқлик изоляцияловчи материаллар қўлланилиши керак.

Маҳаллий нурли иссиқлик манбалари таъсири остида томнинг қисмлари осма экранлар билан ҳимоя қилинишига йўл қўйилади.

2. Сув изоляцияловчи тўшамага мазкур ШНҚнинг 3-жадвали изоҳининг 1-бандига мувофиқ бўёвчи таркибларни суртиш керак.

3. Иссиқлик ажратилиши юқори бўлган, иситиш ҳарорати 80 °C дан юқори бўлиши мумкин бўлган ёки чанг кўп тўпланадиган бинолар (металлургия ишлаб чиқариши) қопламаларида томни 3 mm қалинликдаги силлиқ пўлат плиталардан лойиҳалашга йўл қўйилади.

4. Механик таъсирлар шартли равишда қуйидагиларга тенглаштирилиб ҳисобланиши керак:

10 kg оғирликдаги қаттиқ жисмларнинг 1 m баландликдан тушишига;

ўткир бурчакли ва қиррали қаттиқ жисмларни судраб юргизишга;

металл белкураклар билан ишлашда 5 кг оғирликдаги жисмларнинг зарбасига;

ёғоч белкураклар билан ишлашда 1 кг оғирликдаги жисмларнинг зарбасига.

5. Даврий равишда намланиб, агрессив муҳитларни ҳосил қилувчи ишлаб чиқариш чиқиндиларининг томга таъсир этиш эҳтимоли инобатга олиш лозим.

6. Суртмали (мастика)лар ушбу ШНҚнинг 4-жадвали 2 ва 3-изоҳларини ҳисобга олган ҳолда қайноқ ва совуқ битумли суртма (мастика)лар бўлинади.

7. Ҳимоя қатлами учун ишлатиладиган атмосфера таъсирига чидамли чиқинди жинслар шағаллар кислотага чидамли бўлиши керак.

8. Ўрамли томнинг нишаблиги 25 фоиздан ортиқ бўлган, нишаблиги 1,5 m бўлган жойларида иссиқликка чидамлироқ суртмали (мастика)лардан фойдаланишга йўл қўйилади (4-жадвал келтирилган туташиш жойларини ўрнатиш учун) ва сувни изоляцияловчи тўшамани том тагига ўрнатилган антисептикланган ёғоч рейкаларга 2 х 25 толь михлари билан 200 mm оралатиб маҳкамланади.

9. Ишлаб чиқариш цехларида герметикликни таъминлаш учун листларни автоматик пайвандлаш шарти билан томнинг нишаблиги 8-12 фоиз қабул қилинади.

Том нишаблиги ва томга таъсир этувчи максимал фойдаланиш юкламалари мазкур ШНҚнинг 1-жадвалида келтирилган қийматлардан ошмаслиги лозим.

Том ёпмасининг нишаблиги том нишаблиги 3 фоиздан кам бўлганда, камида 0,5 фоиз ва том нишаблиги 3 фоиз ҳамда ундан юқори бўлганда, 1 фоиз дан кам бўлмаслиги керак.

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 04.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.