Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.04.01-22

ШНҚ 2.04.01-22, 81-банд

6-боб. Ички сув таъминоти · 3-§. Ёнғинга қарши сув таъминот тизимлари

81

Ишлаб чиқариш ва омборхона хоналарида ушбу ШНҚнинг 2-жадвали бўйича ички ёнғинга қарши сув қувурлари ўтказилган бўлса, қуйидаги ҳолларда 2-жадвал бўйича аниқланган ички ўт ўчиришга берилаётган сув миқдори оширилиши лозим:

оловбардошлилик даражаси III ва IV бўлган биноларда ҳимояланмаган пўлат конструкциялардан, шунингдек яхлит ёки ёпиштирилган ёғочдан (ёнғинга қарши ишлов беришдан ўтган) тайёрланган синч (каркас) элементлардан фойдаланганда 5 l/s ли битта оқимга;

оловбардошлилик даражаси IV бўлган биноларнинг тўсиқ конструкцияларида, ёнувчан материаллардан тайёрланган иссиқликни ҳимояловчи ашёлардан фойдаланилганда ҳажми 10 минг m3 гача бўлган бинолар учун 5 l/s ли битта оқимга;

ҳажми 10 минг m3 дан ортиқ бўлганда қўшимча ҳар қайси кейинги тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган 100 минг m3 ҳажмга 5 l/s ли бир оқимга (мазкур ШНҚнинг 2-жадвалига мувофиқ ички ёнғин сув қувурлари бўлиши талаб этилмайдиган бинолар бундан мустасно).

2-жадвал
Биноларнинг оловбардошлик даражасиЁнғин хавфи бўйича бинолар тоифасиБаландлиги 50 m гача ва ҳажми, минг m гача бўлган саноат ва омбор биноларида ички ёнғинни ўчириш учун реактивлар сони ва минимал сув сарфи, бир реактив учун l/s.
0,5 дан 5 гачаСт. 5 дан 50 гачаСт. 50 дан 200 гачаСт. 200 дан 400 гачаСт. 400 дан 800 гача
I ва IIА, Б, В1, В2, В32-2,52-52-53-54-5
IIIВ1, В2, В32-2,52-52-5--
IIIГ, Д-2-2,52-2,5--
IVва V5В1, В2, В32-2,52-5---
IV ва VВ 4, Г, Д-2- 2,5---

Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.