Normativ hujjatlar ШНҚ 2.04.01-22
ШНҚ 2.04.01-22, 81-банд
6-боб. Ички сув таъминоти · 3-§. Ёнғинга қарши сув таъминот тизимлари
Ишлаб чиқариш ва омборхона хоналарида ушбу ШНҚнинг 2-жадвали бўйича ички ёнғинга қарши сув қувурлари ўтказилган бўлса, қуйидаги ҳолларда 2-жадвал бўйича аниқланган ички ўт ўчиришга берилаётган сув миқдори оширилиши лозим:
оловбардошлилик даражаси III ва IV бўлган биноларда ҳимояланмаган пўлат конструкциялардан, шунингдек яхлит ёки ёпиштирилган ёғочдан (ёнғинга қарши ишлов беришдан ўтган) тайёрланган синч (каркас) элементлардан фойдаланганда 5 l/s ли битта оқимга;
оловбардошлилик даражаси IV бўлган биноларнинг тўсиқ конструкцияларида, ёнувчан материаллардан тайёрланган иссиқликни ҳимояловчи ашёлардан фойдаланилганда ҳажми 10 минг m3 гача бўлган бинолар учун 5 l/s ли битта оқимга;
ҳажми 10 минг m3 дан ортиқ бўлганда қўшимча ҳар қайси кейинги тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган 100 минг m3 ҳажмга 5 l/s ли бир оқимга (мазкур ШНҚнинг 2-жадвалига мувофиқ ички ёнғин сув қувурлари бўлиши талаб этилмайдиган бинолар бундан мустасно).
| Биноларнинг оловбардошлик даражаси | Ёнғин хавфи бўйича бинолар тоифаси | Баландлиги 50 m гача ва ҳажми, минг m гача бўлган саноат ва омбор биноларида ички ёнғинни ўчириш учун реактивлар сони ва минимал сув сарфи, бир реактив учун l/s. | ||||
|---|---|---|---|---|---|---|
| 0,5 дан 5 гача | Ст. 5 дан 50 гача | Ст. 50 дан 200 гача | Ст. 200 дан 400 гача | Ст. 400 дан 800 гача | ||
| I ва II | А, Б, В1, В2, В3 | 2-2,5 | 2-5 | 2-5 | 3-5 | 4-5 |
| III | В1, В2, В3 | 2-2,5 | 2-5 | 2-5 | - | - |
| III | Г, Д | - | 2-2,5 | 2-2,5 | - | - |
| IVва V5 | В1, В2, В3 | 2-2,5 | 2-5 | - | - | - |
| IV ва V | В 4, Г, Д | - | 2- 2,5 | - | - | - |
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 03.07.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.