Иш жойидаги иссиқлик оқимининг юза зичлиги 140 W/m2 ва ундан ортиқ бўлган юқори ҳароратда ишловчи корхона ишчилари дам олиш хоналарида йилнинг совуқ даврида 21-22 °C, иссиқ даврида 24 — 26 °C ҳаво ҳарорати қабул қилиниши, бунда юқори ҳароратда ишловчи корхона ва дам олиш хонасида ҳаво ҳароратининг фарқи 11 — 13 °C дан ошмаслиги лозим.
Одамларни исинишига мўлжалланган хоналарда ҳаво ҳарорати 25 °С, радиацион иситиш қўлланилганда эса ушбу ШНҚнинг 18-бандига мувофиқ 20 °С қабул қилиниши керак.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.