Codes & standards ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 9-илова, 2-банд
9-илова. Хоналарнинг тўсиқ конструкциялари орқали ўтадиган иссиқлик сарфи
Тўсиқ конструкциялари орқали қўшимча иссиқлик йўқотишларини асосий йўқотишларнинг улуши сифатида қабул қилиш лозим:
ҳар қандай мақсадга мўлжалланган хоналарда шимол, шарқ, шимолий-шарқ ва шимолий-ғарбга қараган ташқи вертикал ва қия (вертикал проекцияли) деворлар, эшиклар ва деразалар орқали 0,1 миқдорида, жанубий-шарқ ва ғарбга қараган ҳолатларда эса 0,05 миқдорида;
жамоат, маъмурий-маиший ва ишлаб чиқариш биноларида иккита ва ундан ортиқ ташқи девор орқали — 0,15, тўсиқлардан бири шимолга, шарққа, шимолий-шарққа ва шимолий-ғарбга қараган бўлса, ва 0,1;
андазаси бир хил бино лойиҳаларида «а» бандда келтирилгандек тўсиқлар орқали қутб томонларига қаратиб қурилгани учун хона деворлари битта бўлганда 0.08 катталигида, деворлари икки ва ундан ортиқ (турар жой бинолари бундан мустасно) бўлганда эса 0,13 катталигида;
иссиқ ҳаво пардалари билан жиҳозланмаган баландликлари Н, m га тенг бўлган биноларнинг ташқи эшикларига, ернинг ўртача режавий белгисидан карниз тепасигача, фонарнинг сўриб олувчи тешигининг марказигача, ёки шахта оғзигача қуйидаги катталикларда қўшимча иссиқлик йўқолиши қабул қилинади:
ораларида иккита совуққа қарши даҳлизлари бўлган уч қатор эшикларга — 0,2 Н;
оралиқда совуққа қарши даҳлизи бўлган икки қаватли эшикларга — 0,27 Н;
совуққа қарши даҳлизи бўлмаган икки қаватли эшикларга — 0,34 Н;
бир қаватли эшикларга — 0,22 Н;
ҳаво ёки иссиқлик ҳаво пардаси билан жиҳозланмаган ташқи дарвозалар орқали, совуққа қарши даҳлиз бўлмаган ҳолда — 3 катталигида ва дарвоза олдида даҳлиз бўлган ҳолда — 1 катталигида қабул қилиш лозим.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.