Codes & standards ШНҚ 2.04.05-22
ШНҚ 2.04.05-22, 9-илова, 1-банд
9-илова. Хоналарнинг тўсиқ конструкциялари орқали ўтадиган иссиқлик сарфи
Асосий ва қўшимча иссиқлик сарфларини алоҳида тўсиқ конструкциялари орқали иссиқлик сарфини йиғиндиси Q, W, ни 10 W гача яхлитлаб, қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим:
(1)бу ерда:
А — тўсиқ конструкцияларининг ҳисобий юзаси, m2;
R — тўсиқ конструкцияларининг иссиқлик беришга қаршилиги, m2 °С/W.
Конструкцияларнинг иссиқлик беришга қаршилигини ШНҚ 2.01.04-18 га асосан (ердаги поллардан ташқари) аниқлаш лозим.
Ердаги поллар учун ушбу илованинг 3б.-бандига мувофиқ, бундай совуқ ўтказмайдиган поллар учун R=Rc ва иситилмаган поллар учун R=Rh деб қабул қилинади.
tp — ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °С, хоналар баландлиги 4 m дан ортиқ бўлганда, хонанинг баландлигига боғлиқ равишда унинг ошишини ҳисобга олинади;
text — ташқи тўсиқлар орқали иссиқлик сарфини йилнинг совуқ даври учун ҳисоблашдаги ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, ёки ички тўсиқлар орқали иссиқлик сарфини ҳисоблашдаги энг совуқ хона ҳавосининг ҳарорати, °С;
β — ушбу илованинг 2-бандига мувофиқ асосий иссиқлик йўқолишига қўшиладиган қўшимча иссиқлик йўқолиши аниқланади;
n — ШНҚ 2 .01.04-18 бўйича тўсиқ конструкцияларининг ташқи ҳавога нисбатан қайси ҳолатда турганлигини кўра қабул қилинадиган коэффициент.
Official source: lex.uz. Text as of: 03.07.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.