Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 245-банд

8-боб. Муҳандислик ва транспортга оид инфратузилмалар зоналари · 7-§. Санитария тозалаш

245

Аҳоли пунктлари ҳудудларини санитария тозалаш тизими канализация тизими билан биргаликда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ресурсларни тежаш талабларини ҳисобга олган ҳолда маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини йиғиш ва йўқ қилишни (олиб ташлаш, зарарсизлантиришни) таъминлаши керак.

Маиший чиқиндилар йиғилиши нормалари қуйидаги 13-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.

13-жадвал
Маиший чиқиндилар1 кишига бир йилда йиғиладиган маиший чиқинди миқдори
kgl
Қаттиқ:
сув таъминоти, оқава канализацияси, марказий иситиш, газ билан жиҳозланган турар жойлардан210 — 250990 — 1100
бошқа турар жойлардан330 — 5001200 — 1700
Жамоат биноларини ҳисобга олиб шаҳар бўйича умумий миқдори310 — 3301500 — 1700
Ҳожатхоналардан суюғи (оқава бўлмаганда)-2200 — 3850
Кўча, майдон ва истироҳат боғларда қаттиқ қопламалари 1 m2 дан супуриндиси5,5 — 16,59 — 22

Изоҳлар:

1. Чиқинди йиғилиш нормаларининг каттароқ миқдорлари энг йирик ва йирик шаҳарлар учун олиниши керак.

2. Йирик ўлчамли маиший чиқиндиларнинг йиғилиш нормалари қаттиқ маиший чиқиндилар учун келтирилган қийматларининг таркибида 5 фоиз миқдорида қабул қилиниши керак.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.