Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.07.01-23

ШНҚ 2.07.01-23, 560-банд

14-боб. Аҳолига хизмат кўрсатиш инфратузилмалари · 7-§. Даволаш-профилактика муассасалари

560

Даволаш-профилактика муассасалари сиғими ва участкаларининг ўлчамлари ҳисоб кўрсаткичлари СанҚваН 0020-22 ҳамда қуйидаги 45-жадвал бўйича қабул қилиниши керак.

45-жадвал
ЖойлашувиМуассасаларЎлчов бирлиги1000 кишига сониЕр участкалари ўлчами, hа
12345
Даҳа, мавзе, магистраллараро ҳудудМарказлашган дорихоналаробъект1 та объект0,2-0,3 ёки бино ичига қурилган
Поликлиника, амбулаторияобъект1 та объект0,2-0,3 ёки бино ичига қурилган
Турар жой туманиУмумий йўналиш (оилавий) поликлиникаларисменада қатнов26объект учун 0,3-0,5
жумладан: катталар учун13объект учун 0,2-0,3
болалар учун13объект учун 0,2-0,3
Марказлашган дорихоналаробъект2 — 4 та объект0,2-0,3 ёки бино ичига қурилган
Нодавлат тиббиёт ташкилотлариобъекттопшириқ бўйича0,3-0,5 ёки ичига қурилган
Шаҳар (маъмурий туман), бошқа аҳоли пунктлариИхтисослаштирилган ва стационардаги поликлиникалар, диспансерлар (стационарсиз)сменада қатнов10 (топшириқ бўйича)объект учун 0,3-0,5
Марказлашган дорихонаобъекттопшириқ бўйичаобъект учун 0,2-0,3
Барча турдаги шифохоналар (стационарлар) жумладан:койка15-12стационар сиғими (жойларда)
1 койкага m2
50 — 150 — 300 m2
150 — 400 — 125 m2
400 — 600 — 100 m2
600 ва ундан кўп — 80 m2
катталар учун (жумладан туғруқхоналар)койка9 — 14туғруқхона учун 0,7 коэфф.
Шаҳар (маъмурий туман), бошқа аҳоли пунктлариболалар учункойка6 — 11болалар учун 1,5 коэфф.
Қон қуйиш станциясиобъект0,2 объекттопшириқ бўйича (0,4 — 1,0)
Санитария-эпидемиология муассасалариҳудуд бирлигига объект1 ҳудудга 1 та объекттопшириқ бўйича (1,0 — 2,5)
Тез тиббий ёрдам станцияси (подстанцияси)автомашина1 та махсус транспорттопшириқ бўйича (камида 0,1)
Тез тиббий ёрдам станцияси (қишлоқ аҳоли пунктлари учун)автомашина1 та махсус транспорттопшириқ бўйича (камида 0,1)

Изоҳлар:

1. Нодавлат тиббиёт ташкилотлари давлат тиббиёт муассасаларига қўшимча ҳисобга олиниши керак.

2. Қишлоқ аҳолисига хизмат кўрсатиш учун маҳаллий ва туман шифохоналари бўлиши лозим.

3. Бир ер участкасида бир неча стационар жойлашганда участка майдони умумий сиғимидан келиб чиқиб ҳисобланиши керак.

Энг йирик ва йирик шаҳарларда реконструкция ҳудудларида, рельефда, кўкаламзорлаштириш ва қурилиш учун ноқулай шароитларида шифохоналар учун ер участкалари майдонини 25 фоизгача камайтиришга йўл қўйилади.

Шаҳар атрофи зоналарида жойлаштириладиган шифохоналарнинг участкалари майдонини 25 фоизгача оширишга йўл қўйилади.

4. Сиғими 400 койкагача бўлган шифохона ер участкасини 50 фоизгача оширишга йўл қўйилади.

5. Стационар ва поликлиника (диспансер) ер участкалари ўлчамлари битта даволаш-профилактика қилиш муассасасига бирлаштирилганда тегишли нормалар бўйича олиниши керак.

6. Шахсий даволаш муассасалари ер участкалари ўлчамлари давлат даволаш-профилактика муассасалари нормалари бўйича олиниши керак.

7. Даволаш-профилактика муассасаларининг жойлашуви, ҳисоб нормалари ва ер участкаси ўлчамлари СанҚваН 0020-22 бўйича олиниши керак.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.